UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  1 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  4 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1

Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади

Суперкубок учрашувининг қаерда ўтказилиши масаласи февраль ойида бўлиб ўтган Лига Ижроия қўмитаси йиғилишида ҳам муҳокама қилинганди.

Қарши ва Тошкент ўртасида Суперкубок учрашувини қабул қила оладиган ягона стадион "Сўғдиёна" бўлиб, мазкур арена бир йил муқаддам унга мезбонлик қилганди. Айни вақтда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида бундай нуфуздаги учрашувни қабул қила оладиган стадион мавжуд эмас. Қарши эса Ўзбекистон кубогининг 2023 йилги финал учрашувини ўтказди.

Шу тариқа Лига Тошкентдаги "Бунёдкор" аренасини мақбул вариант деб топди. Локация масаласида Тошкент "Насаф" учун водийдаги стадионларга нисбатан қулайроқ. Мухлисларнинг ўйинга ташрифи масаласида ҳам "Бунёдкор" Суперкубок иштирокчилари учун яхши вариант.

Суперкубокда қаторасига тўртинчи бор "Пахтакор" ва "Насаф" тўқнаш келади. Бунгача улар Самарқанд, Яйпан ва Жиззахдаги Суперкубокда учрашган бўлиб, мос равишда дастлабки икки шаҳарда "Пахтакор", Жиззахда эса "Насаф" совринга эга чиққан.

Тошкентдаги беллашув 29 май куни бўлиб ўтади. Учрашув билан боғлиқ қолган тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+5   
16 апр 14:07:49
BXZ BXZ
Насафга хурмат саклаган холда Пахтакорга галаба тилайман . Насаф хозирги холатда Пахтакордан анча кучли лекин чиройли у́йин ва шиддатли футбол ку́райлик . Иккала жамоага омад .
+1   
16 апр 18:59:04
dessi anvar
машъал ёки шўртан майдонини лиги унитдими, қанча стадион керак зомин ғиждувон зарафшон стадиони бўмайдими?
+1   
16 апр 16:46:47
Abdugaffar Abdullayev
Зўри ютаверсин майдонни фарқи йўқ яхши майдон бўлса бўлди Навббахор ютиб кетдику Қаршида боханани кераги йўқ.
   
16 апр 23:33:48
Ravshan Nabiyev
Abdugaffar Abdullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Зўри ютаверсин майдонни фарқи йўқ яхши майдон бўлса бўлди Навббахор ютиб кетдику Қаршида боханани кераги йўқ.
Hechqisi yuq real yoki Barselona xam uz uyida autsayderlaga yutqazgan.Nasaf uchunam bu oddiy xolat xalq buni turi tushunadi degan umiddamiz.
   
16 апр 18:15:50
Жахонгир-9
Насаф шундай жамоа-ки У чемпионатда - "Бошида ёки охирида" юради.Сабаб:- Унда очик ўйин бор-химоявий уйин йук.Насаф ва ОКМК жамоалари Ўзбекистонда -очик ўйин курсатадиган жамоалар хисобланади.Шу сабабли Улар доим кокилади."Гол ураман"- деб химояни унутади,гохида дарвозабон ковун туширади.Ўйини чикса Жамоаларни оёғини осмондан килиб солади.Ўйини чикмаса аудсайдер жамоага хам ютказади.
   
16 апр 17:35:56
Jasur/barsa
Bunyodkor stadionida oʻtkazilishidan nolimanglar, ayniqsa viloyatlik muhlislar. Nasaf bu oʻyinda uyida oʻynagandek his qiladi oʻzini.
   
16 апр 16:21:26
Нурбек Номозов
Кайси стадионга утказса хам судяни четдан чакириш керак шунда хакконий уйин куради мухлислар
   
16 апр 16:10:07
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Mayliku lekin necha yillar Paxtakor maydonida finalllarda oʻynadik nimaga yoqmas ekanmi raqib maydonida oʻynash ? Qarshida yoki Vodiyda oʻtkazish kerak edi
   
16 апр 15:28:13
Честный болельщик
Poytaxt jamoasi uynashi aniq bulganda stadionniyam poytaxtdan belgilanishi qanchaik tug'ri ?! Muxlislikka kelsak Vodiy stadionlarida uyin quyilganida muxlis kirmaydi deysizlarmi a raxbariyat? Xa mayli gapirsa gap kop.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика