UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  1 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   27 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  40 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  31 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  3 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  7 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  9

Ўзбекистон ОТЖ илк учрашувдаги ҳакамлик борасида ОФКга мурожаат қилди Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖ илк учрашувдаги ҳакамлик борасида ОФКга мурожаат қилди

Теглар :  Ўзбекистон ОТЖ
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси Осиё Футбол Конфедерациясига мурожаат қилиб, Корея-Ўзбекистон ўйини бош ҳаками Фаҳад ал-Мирдасийни ушбу Осиё чемпионатида Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларга тайинламасликни сўради.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси раҳбарияти саудиялик ҳакам Фаҳад ал-Мирдасий бир қанча эпизодларда ўйин натижасига таъсир кўрсатган қарорлар қабул қилган деб ҳисоблайди. 

“Ҳакамнинг қарорлари таҳлил қилинмайди ва биз буни жуда яхши тушунамиз. Аммо, ўйиндаги бир қанча вазиятларда ҳакам нотўғри қарорлари билан ўйин натижасига таъсир қилди”, - дейилади ОФКга юборилган мурожаатномада.

Шу билан бирга олимпия терма жамоаси ўзбекистонлик ишқибозларнинг ҳакамлик даражаси ҳақидаги норозилик кайфиятидаги фикр-мулоҳазаларидан ҳам хабардор эканлигини билдириб, юзага келган мураккаб вазиятни ўнглашга уриниш мақсадида ОФКга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини ёзади.

“ОФК ва ушбу мусобақанинг ўзбекистонлик ишқибозлар орасидаги нуфузига путур етказмаслик, ҳакамлик мавзусига бошқа қайтмаслик, шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада мураккаблаштирмаслик мақсадида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси сиздан вазиятга тўғри баҳо беришингизни ҳамда Фаҳад ал-Мирдасийни Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ушбу турнирдаги кейинги ўйинларига ҳакам қилиб тайинламаслигингизни сўрайди”, - деб тугатилади мурожаатнома.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида “С” гуруҳида Корея, Ироқ ва Яман терма жамоалари билан курашга киришган.

Гуруҳнинг биринчи турида Кореяга қарши майдонга тушган ўзбекистонлик олимпиячилар 1-2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Учрашувни Саудия Арабистонидан Фаҳад ал-Мирдасий бошқарган.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян журналистларнинг ҳакамлик ҳақидаги саволларига жавоб берар экан, бу ҳақида гапиришни истамаслигини, ўйинни бутун Осиё кўрганлигини ва кўрганлар фикр билдиришини айтган.

“Ёмон ўйнамадик, лекин кутган натижамизга эришолмадик. Бу мағлубият учун уялмаймиз”, - деган Самвел Бабаян.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи учрашувини 16 январь куни Ироққа қарши ўтказади. Корея эса Яман билан ўйнайди.

Ўзбекистон Ироққа қарши ўйинда кўк формада майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика