Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Минск шаҳрида ўтказиладиган "Ривожланиш Кубоги-2022" турнирида иштирок этади
06 янв 2022 23:13
Янгиликлар
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Минск шаҳрида ўтказиладиган "Ривожланиш Кубоги-2022" турнирида иштирок этади
Сервер Жепаров қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) футболчилари 5-14 февраль кунлари Минск шаҳрида ўтказиладиган "Ривожланиш Кубоги" халқаро мусобақасида иштирок этишади.
Турнир ғолиблиги учун ўнта терма жамоа кураш олиб боради. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг «Б» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Беларусь (U-16), Молдова, Баҳрайн ва исроиллик тенгқурлари билан куч синашишади.
Мусобақанинг гуруҳ босқичидаги жамоалар ўзаро бир мартадан ўйин ўтказишади. Гуруҳ ғолиби финал йўлланмасига эга бўлади. Ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса ўзаро бронза медали учун баҳс олиб боришади. Шунингдек, 5-6, 7-8 ва 9-10 ўринларни аниқлаш учун ҳам ўйинлар ташкил қилинади.
"Ривожланиш Кубоги-2022"
«А» гуруҳи: Беларусь (U-17), Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Эрон.
«Б» гуруҳи: Беларусь (U-16), Молдова, Баҳрайн, Ўзбекистон, Исроил.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар