UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Жўрабоев, Сафаров, Паншанбе, Самиев, Шарипов... Тожикистон термасининг Камбоджа ва Филиппинга қарши ўйинлар учун таркиби  0 16:12"Насаф" "Андижон"ни мағлуб этиб, кетма-кет 3-марта Суперкубокни қўлга киритган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 16:00Европадаги барча чемпионлар: элитадан то экзотика мамлакатларигача. Гегемонлик қайси мамлакатда ўзгарган ва қайси мамлакатда ўзгаришсиз қолди?  1 15:42Суперкубокда пенальти белгиланиши тўғри бўлдими? Суперлиганинг 11-турида нечта ҳакамлик хатолари юз берди?  15 15:32Габриэл, Йўлдошев, Абдуманнопов, Баратов, Жиянов ва бошқалар... Суперлига 11-тур рамзий терма жамоаси  1 15:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 Францияга қарши ўртоқлик ўйинини харажатларсиз ўтказади  15 14:49Стефан Чолович: "Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли"  2 14:24Ла Лига клублари ўтган мавсум қанча даромадга эга бўлгани маълум  6 13:57Хаби Алонсо: "Беллингем клубнинг келажакдаги лойиҳаларида асосий роль ўйнайди"  1 13:28Рэшфорд "Астон Вилла" билан хайрлашди  0 13:00Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида етакчилар ютқазди, Тожикистонда Суперкубок ғолиби аниқланди  3 12:42Нодир Элибоев: "Барча финални интиқлик билан кутмоқда"  0 12:20Марказий учрашувда ғолиб чиққан мураббий, "1+1" қайд этган футболчи, Ўзбекистон МТЖ посбони, стандартни моҳирона ижро этган хавбек — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари  0 11:51ФИФА "Лион"га трансфер тақиқи қўйди  1 11:25БАА терма жамоаси тайёргарликни бошлади  23

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби маълум Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби маълум

Теглар :  Ўзбекистон ОТЖ
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига таркибни эълон қилди.

Тошкент ва Дубайда ташкил этилган икки босқичли йиғин давомида Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби бир қанча номзодлар орасидан 23 нафар футболчини саралаб олди. Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзолари Жавоҳир Соҳибов, Достон Ҳамдамов, Жамшид Искандеров, Икром Алибоев, Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеев каби футболчилар бор.

Таркиб асосан Ўзбекистон миллий чемпионатида ўйнайдиган футболчилар ҳисобига қурилган бўлиб, улар орасида фақатгина бир легионер бор. Сербиянинг “Явор” клуби футболчиси Хусниддин Ғофуров терма жамоадаги ягона легионердир.

Тошкент ва Дубайдаги йиғин давомида айрим футболчиларнинг соғлиғи жойида эмаслиги маълум бўлди ва Самвел Бабаян олимпия терма жамоаси таркибига кириб улгурган икки футболчининг хизматларидан фойдала олмайдиган бўлди. Терма жамоанинг асосий таркиби аъзолари сифатида кўрилиши кутилган “Локомотив” ҳимоячиси Бобур Йўлдошев ва “Насаф” аъзоси Одилбек Ҳамробеков тиббий кўрикдан ўтолмади ва уларга Ўзбекистонда футбол билан шуғулланишдан вақтинчалик тийилиш тавсия этилди.

23 нафар футболчидан иборат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг 2 январь куни навбатдаги йиғинда иштирок этиш учун Дубайга жўнаб кетади. Дубай йиғини тугагач, делегация январда Қатарга йўл олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида “С” гуруҳидан Ироқ, Жанубий Корея ва Яман терма жамоалари билан жой эгаллаган. 12 январда старт оладиган Осиё чемпионатини ўзбекистонлик олимпиячилар 13 январда Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайдилар. Сўнгра 16 январда Ироқ билан, 19 январда эса Яман билан ўйнайдилар.

Ушбу Осиё чемпионати Бразилияда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи турнир ҳисобланиб, унда Осиёнинг 3 та жамоаси, икки финалчи ва 3-ўрин учун учрашув ғолиби мавжуд 3 та йўлланмани қўлга киритади.

Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган 23 футболчидан иборат таркибини келтириб ўтамиз.


№        
Исм-фамилияси Туғилган санаси       
Амплуаси Клуби
1 Абдумавлон Абдулжалилов          
22.12.94 Дарвозабон “Нефтчи”
Жавоҳир Илёсов 06.02.94 Дарвозабон “Машъал”
Асилбек Омонов 01.09.93 Дарвозабон “Қўқон-1912”
Сардор Раҳмонов 09.07.94 Ҳимоячи “Нефтчи”
 Абдуллоҳ Олимов 11.02.93 Ҳимоячи “Пахтакор”
Максимильян Фомин 21.09.93 Ҳимоячи “Бухоро”
Жавлон Мирабдуллаев 19.03.94 Ҳимоячи “Металлург”
Мухсинжон Убайдуллаев 15.07.94 Ҳимоячи “Пахтакор”
Акромжон Комилов 14.03.96 Ҳимоячи “Бунёдкор”
10  Достон Турсунов 13.06.95 Ҳимоячи “Нефтчи”
11  Жамшид Болтабоев 03.10.96 Ҳимоячи “Пахтакор”
12  Владимир Козак 12.06.93 Ҳимоячи “Пахтакор”
13  Жавоҳир Соҳибов 01.03.95 Ярим ҳимоячи        
“Пахтакор”
14  Отабек Шукуров 22.06.96 Ярим ҳимоячи “Бунёдкор”
15  Достон Ҳамдамов 24.07.96 Ярим ҳимоячи “Бунёдкор”
16  Жалолиддин Машарипов 01.09.93 Ярим ҳимоячи “Пахтакор”
17  Тимур Ҳакимов 23.08.94 Ярим ҳимоячи “Оқ-тепа”
18  Жамшид Искандеров 16.10.93 Ярим ҳимоячи “Пахтакор”
19  Икромжон Алибаев 09.01.94 Ярим ҳимоячи “Локомотив”
20  Ҳусниддин Гафуров 29.07.94 Ярим ҳимоячи “Явор”(Сербия)  
21  Игорь Сергеев 30.04.93 Ҳужумчи “Пахтакор”
22  Элдор Шомуродов 29.06.95 Ҳужумчи “Бунёдкор”
23  Жасурбек Ҳакимов 24.05.94 Ҳужумчи “Сўғдиёна”

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика