

Соат 17:00 дан бошлаб ОАВ вакилларини Самарқанд шаҳридаги «Алехандер» меҳмонхонасига таклиф этамиз.
Ўйинолди матбуот анжуманида «Пахтакор» бош мураббийи Питер Хюистра жамоа етакчилари Ҳожимат Эркинов ва Достонбек Ҳамдамов ҳамрохлигида қатнашади.
«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга эса жамоанинг асосий футболчиларидан Ҳусаин Норчаев ва Ойбек Бозоров ҳамрохлик қилишади.



