UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  0 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   6 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  9 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  7 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  13 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8

Ўзбекистон аёллар термаси Париж-2024'га йўл олиши учун нечта босқичдан эсон-омон ўтиши керак? Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси Париж-2024'га йўл олиши учун нечта босқичдан эсон-омон ўтиши керак?

Апрель ўйида Париж-2024 Олимпиадасига йўл олиш учун Осиё минтақасида дастлабки саралаш босқичи баҳслари бошланади.

1-БОСҚИЧ

Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олган ва олдинроқ уларнинг ўйинлар тақвими ҳавола қилинганди:

5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан

“Пахтакор”


8 апрель | 17:00

Шарқий Тимор – Ўзбекистон

“Пахтакор”


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

“Пахтакор”

Дастлабки босқич 7 гуруҳга бўлинган ва уларда 1-ўринни олган иштирокчилар кейинги раунда йўл олишади.

2-БОСҚИЧ

2-квалификация раундида уларга қитъа грандлари Ш.Корея, Япония, Австралия, Хитой ҳамда Ж.Корея қўшилади ва жамоалар 3 гуруҳга сараланади. Қуръа олдидан жамоалар 4 та саватчага жойланади ва ҳозирда уларнинг иккитасида қайси жамоалар бўлиши аниқ:

1-саватча – Ш.Корея, Япония, Австралия;

2-саватча – Хитой, Ж.Корея...

Шу йилнинг октабрида мазкур босқич баҳслари ўтказилиши режалаштирилган. Учта гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган иштирокчилар финал раундига йўл олишади. Шунингдек, гуруҳларда 2-бўлган жамоалардан энг яхшиси ҳам 3-квалификация босқичида қатнашади.

3-БОСҚИЧ

Якуний қисмда 4 та терма қолади ва улар 2 жуфтликка ажратилади ҳамда 27 ноябрь ва 6 декабрда икки ўйиндан иборат тўқнашувлар бўлиб ўтади. Уларда ғолиб бўлган 2 жамоа Осиёдан Париж-2024 йўлланмасига эга чиқади.

ПАРИЖ-2024

Кўриб турганингиздек, навбатдаги Олимпиада чиптасини қўлга киритиш осон иш эмас. Умуман Париж-2024'даги аёллар футболи ўртасидаги мусобақага терма жамоалар учун 12 та квота қуйидагича тақсимланган:

Мезбон – Франция;

КОНКАКАФ (2 та) – АҚШ, яна бири плей-офф орқали аниқланади;

КОНМEБОЛ (2 та) – Бразилия ва Колумбия;

Осиё футбол конфедерацияси (2 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади;

УEФА (2 та) – Миллатлар Лигаси-2024 финалчилари йўл олади;

Африка футбол конфедерацияси (2 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади;

Океания футбол конфедрацияси (1 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади.

*Қуръа натижасида жамоалар уч гуруҳга ажратилади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган 6 иштирокчи ҳамда 3-ўриндагилар орасида энг яхши иккитаси чорак финалга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Франция мезбонлигида ўтадиган 33 Олимпиада 2024 йил 26 июлда бошланади ва 11 августга қадар давом этади. Аёллар ўртасидаги футбол баҳсларида ўтган мусобақада Канада ғолиб бўлган. Энг кўп титулни эса АҚШ (4 та) қўлга киритган.

Қайд этиш жоизки, Токио-2020'да Осиё шарафини Япония (мезбон), Австралия ва Хитой ҳимоя қилганди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика