Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум

Khoja
14 май 2025
Ёзда "Спортинг" ҳужумчиси Виктор Гёкереш фаолиятини "Арсенал"да давом эттиришга яқин.

Англия жамоаси ҳужумчи учун "Спортинг"га 70 миллион евро тўлайди. Ҳужумчининг ўзи эса "тўпчилар" билан беш йиллик шартнома имзолайди. У йилига солиқларсиз 7 миллион фунт ишлаб олади.

Виктор Гёкереш бу мавсумда «Спортинг» сафида барча турнирларда 50 ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 ассистни қайд этган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com