UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  1 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  1 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  3 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  17 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  17 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  18 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   53 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  11 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11

Ўз омадини Бангладешда синаб кўрган бухоролик йигит Янгиликлар

Ўз омадини Бангладешда синаб кўрган бухоролик йигит

Охирги йилларда мухлисларимиз Бангладеш чемпионатига бефарқ эмасдек.

Боиси ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳар йили ушбу давлат чемпионатига бориб, фаолият юритиши тобора урфга айланиб бормоқда. Бухоролик Евгений Кочнев шулар жумласидандир.

Таниқли мураббий Геннадий Кочневнинг фарзанди бўлган Евгенийга бундан бир неча йиллар аввал келажаги порлоқ ўйинчи сифатида қараларди. Сабаби “Бухоро” ва “Машъал” ёшлар жамоасида фаол харакатлари билан ўз тенгқурлари орасида ажралиб турарди. Аммо унинг Суперлигада бир маромда ўйнаб кетиши кутилганидек чиқмади. Натижада биринчи лига тоифасидаги жамоаларда қўним топди. Яқинда унинг хорижга жўнаб кетганидан хабар топиб, интернет тизими орқали бўлсада, суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Евгений, охирги пайтларда Суперлига клубларида сизни деярли учратмай қўйдик. Айтишларича, яқинда хориж клубига кўчиб ўтибсиз. Бу ҳақда ўзингиздан эшитсак дегандик.
- Чиндан ҳам футболчилик фаолиятимда кескин пасайиш бўлди. Албатта бунда энг аввало ўзимни айбдор ҳис қиламан. Ўз устимда ишлашни камайтириб юбордим чоғи. Суперлигада ўйнаб кетишга қийналдим. Лекин ҳали ҳаммаси олдиндан деб ҳисоблайман. Насиб қилса яна Суперлигада ўйнашга улгураман.Биласизми ўзбекистонлик кўплаб иқтидорли футолчилар вақт ўтгани сайин “йўқолиб” кетади. Бунга уларнинг ўзлари айбдор. Сабаби ўз устида ишлашни тўхтатади. Вақт ўтгач бу кейин салбий натижасини кўрсатади. Унда эса кеч бўлади афсуски. Ўзбекистондаги сўнгги жамоам – “Зарангари” эди. 2019 йили ушбу жамоа таркибида харакат қилдим. 2020 йилги мавсумни жамоасиз ўтказиб юбордим. Тўғриси, биринчи лигада ўйнашни истамадим. Агентим билан масҳалатлашганимда, якка тартибда шуғулланиб туришим кераклигини, имкон бўлиши биланоқ, хорижга кетишга тайёр холатда бўлишимни айтди. Декабрь ойида Бангладеш клубидан таклиф бўлди ва легионер сифатида фаолиятимни давом эттиришга қарор қилдим.

- Бу сиз учун олдинга ташланган қадамми ёки аксинча?
- Айтганимдек, ўтган йили ҳеч қайси жамоада ўйнамадим. Бу эса ўйин амалиётсиз қолишимга хизмат қилди. Шунга қарамай, Бангладеш чемпионатидан чорлов олдим. Кимдир айтиши мумкиндир, бу ерда ўйнаш осон деб. Йўқ, сира қўшилмайман. Бангладешда ҳам футбол йилдан йилга ривожланмоқда. Легионерларга бўлган талаб юқори. Менга Хиндистон чемпионатидан ҳам таклиф юборишганди. У ерга яна қайтишни истамадим.

- Бангладешга сир бўлмаса ким орқали бориб қолдингиз?
- Маҳаллий агентлардан бири менга алоқага чиқди ва битта жамоадан таклиф борлигини билдирди. Музокара ўтказдик. Унда ҳар икки томон ҳам қониқарли тўхтамга келди. Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтсам. Бу ерга мен билан ўзбекистонлик Саиддостон Фозилов ҳам бирга келган. “Uttar Baridhara” жамоаси билан декабр ойида олти ойлик шартнома туздик. 



- Бу сизнинг илк бор легионерга айланишингизми?
- Йўқ, 2018 йили Хиндистон чемпионатида ҳам фаолият юритиб қайтгандим.

- Ўзингиз учун янги давлат, янги муҳит. Кўникиб кетишга қийналмаяпсизми? Умуман олганда дастлабки таассуротлар қандай?
- Бу ерда мен учун ҳаммаси яхши дея оламан. Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоамда ўзбекистонлик яқин дўстим бор. Бангладеш давлати менга ёқди. Овқат бўйича озгина муаммога дуч келаётганимизни айтмаганда, ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек. Шароитга қараб ўзимиз хохлаган таомларни тайёрлаб тановул қилиб юрибмиз.

- Янги жамоангизда дебют қилдингизми?
- Ҳозир бу ерда мамлакат Кубоги ўйинлари бошланган. Мен тўп сураётган “Уттар Баридхара” жамоаси 1/8 финал босқичида “Ахани Лимитит”га ютқазиб қўйди. Бу миллий жамоа саналаркан. Чемпионат ўйинлари эса 13 январдан старт олиши режалаштирилган. Унда 13та клуб иштирок этади. Энди асосий эътибор шу мусобақага қаратилади.

- “Уттар Баридхара”да яратилган шароитлар қай даражада?
- Ҳозирча мехмонхонада яшаяпмиз. Нолишга хожат йўқ.

- У ерда яна қайси ўзбекистонлик футболчиларни учратдингиз?
- Янги йилни ўзбекистонлик футболчилар ҳаммамиз тўпланиб, Отабек Валижоновни уйида кутиб олдик. Билсангиз керак, бу ерда Сирожиддин Раҳматуллаев ҳам тўп суради. У билан илгари “Машъал”да ўйнаганмиз. Шу боис ҳозир ҳам тез тез кўришиб, гаплашиб турамиз. Асосийси зерикиб қолмаяпмиз.

- Бангладеш клублари легионерларга қанчадан ойлик маош тўлаб бораётгани ҳақида айта оласизми?
- Менимча энг камида 1500 АҚШ долларидан тортиб, 20 000 долларигача маош тўласа керак. Ўртача айтадиган бўлсак, 4000 доллар маош оламиз.

- У ерда легионерлар бўйича лимит қандай кўринишда?
- “Уттар Баридхара” клуби хорижлик футболчилар лимитидан тўлиқ фойдаланган. Аниқроғи биздан ташқари яна 2та мисрлик ўйинчилар бор.

- Жамоа бош мураббийи қаердан?
- Маҳаллий мураббий бошқаради.

- Охирги савол. Дадангиз ҳозир қаерда ва нима иш билан машғул?
- Бухорода. Аниқроғи мажбурий таътилда деса ҳам бўлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика