UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  1 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  1 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  25 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  3 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  1 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  6

Ўз олдига улкан мақсадларни қўйган BMB футзал клуби янги легионерларни таништирди Янгиликлар

Ўз олдига улкан мақсадларни қўйган BMB футзал клуби янги легионерларни таништирди

Бугун, 29 сентябрь куни BMB футзал клуби янги мавсум олдидан ўз таркибига қўшиб олган бразилиялик легионерлар ва янги маслаҳатчи мураббийни таништирди.

Ўтган мавсум Ўзбекистондаги барча совринларни қўлга киритган BMB футзал клуби янги мавсумда ҳам ўз олдига катта мақсадлар қўймоқда.

BMB Holding бош офисида бўлиб ўтган таништирув маросимида BMB Holding таъсисчилари, Кузатув кенгаши аъзолари, BMB Professional Futsal Club раҳбарияти, футзалчилар, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этишди.







Тадбирни BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси, BMB профессионал футзал клуби президенти Бекзод Маматқулов очиб берди: "Барча ташриф буюрганларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ўтган мавсумда BMB футзал клуби Ўзбекистон чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди. Янги мавсумда мақсадимиз ўзгармайди: ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда чемпион бўлишга интиламиз. 2024 йилда Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишидан хабарингиз бор. Ушбу оламшумул тадбир олдидан ватанимизда футзални янада оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида BMB футзал клубига футбол ватани хисобланадиган Бразилиядан қатор иқтидорли ёш футзалчилар трансферини амалга оширдик.

Бундан ташқари бош мураббий Нодир Элибоевга маслаҳатчи сифатида Жаҳоннинг энг машҳур футзалчиларидан бири, футзал бўйича Жаҳон чемпиони, УЕФА Кубоги ғолиби, Қитъалараро кубоги ғолиби, Бразилия чемпиони, Бразилия кубоги ғолиби, Испания кубоги ғолиби, Испания Суперкубоги ғолиби, Нуньес Да Сильва Гаттини Адалберто қисқа қилиб айтганда Бетаони таклиф этдик".




Бетаодан ташқари клуб қуйидаги 4 нафар бразилиялик легионер футзалчилар билан шартнома имзолади:


- Бразилиянинг “Рибейрополис” клубидан 2022 йилги “Гранде Рио де футзал кубоги” лигаси чемпиони, ушбу турнир тўпурари, 2022 йилнинг энг яхши уйинчи, Жоау Флоренсио да Сильва Нето.
- Бразилиянинг "Санта Мариана" клубидан, Бразилия U-20 Футзал лигаси вице-чемпиони Лкас Огуидо Наказато.
- Бразилиянинг “Жижока” клубидан 2021-2022 йил БАА Президент кубоги чемпиони, 2022 йил Бразилия спорт конфедерацияси чемпиони, 2023 йил БАА лигаси чемпиони Витор Маноел да Сильва.
- Бразилиянинг “Пуло до Гато” клубидан Алекс Диас да Сильва.





Тадбир давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

- Таркибга жалб этилган футзалчилар қандай тартибда танланди? ПСЖга ўхшаб фақат номларга эътибор қилинмадими?
Бекзод Маматқулов: -
Биз 100га яқин футзалчиларни кузатдик ва улар орасидан ўзимизга керак бўлганларни таклиф қилдик. Яъни фақат номларга қараганимиз йўқ, ўзбекистонлик футзалчиларнинг ўсишига ёрдам берадиганларни таркибга жалб этдик.

- BMB футзал клуби қошида академия ташкил этиш ҳам режалаштирилганми?
Бекзод Маматқулов: -
Режамизга кўра, 2024 йилда Жиззах шаҳрида база қурилади ва футзал академиясини ташкил этамиз. Бу орқали иқтидорли ёшларни футзал спорт турига жалб этиш ва оммалаштириш учун катта қадам ташлаймиз.

- Клуб ўтган мавсумда барча совринларни қўлга киритди. Янги мавсумдаги мотивация қандай?
Бекзод Маматқулов:
- Яхши савол. Биз атиги бир марта Ўзбекистон чемпиони бўлдик, ҳали кўп йиллар давомида мамлакатда тенгсиз бўлмоқчимиз. Бу ҳам клубимиз, ҳам BMB Holding фалсафаси ҳисобланади.



Таништирув маросими вақтида янги мавсум учун формалар ҳам намойиш этилди. Унга кўра BMB мезбонлик қиладиган учрашувларда оқ рангли, меҳмон учрашувларда эса кўк рангли формада ўйнайди. 




“BMB Professional Futsal Club” ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўплаб футзал ишқибозлари эътиборига сазовор бўлмоқда. Футзал клуб негизида фан-клуб ҳам ташкил этилган. Фан клуб фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида "Оқ йўлбарс" BMB PFC клубининг рамзи сифатида танланди ва тадбирда йиғилганларга намойиш этилди.




Тадбир сўнггида Бекзод Маматқулов мураббийлар ва легионерлар билан алоҳида суҳбатлашди ва уларга омад тилади. 



Таништирув маросимидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика