UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналадиган учрашув учун таркиблар аниқ!   3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  0 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   17 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  5 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  26 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди Янгиликлар

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди

Теглар :  BMB CUPBMB Holding
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институтининг спорт мажмуасида BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси учинчи мавсуми якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футзал бўйича мазкур мусобақа “Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футзални янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали истеъдодларни кашф қилиш мақсадида ташкил этилди.



Футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2023 йилнинг ноябрь ойидан 2024 йилнинг июлига қадар, қариийб 8 ой давомида ўтказилди. Мусобақада 40 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 13 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 26 турда 156 та учрашув ўтказди.



Аҳамиятли томони шундаки мусобақа бўйича белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жамоада 3 нафардан ёш футболчи бўлиши мажбурий бўлиб, улардан бири жамоа таркибида майдонда харакат қилиши лозим. Бу футзални ёшлар орасида янада оммалашишига ва янада юксак чўққиларга олиб чиқилишга туртки бўлмоқда. Мамлакатимиз ёшлар терма жамоасини асосини мазкур мусобақада иштирок этаётган ёш футзалчилар ташкил қилаётгани албатта қувонарли ҳол бўлиб, бу ютуқ мусобақа иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди.




Мусобақа давомида ижтимоий тармоқлар орқали учрашувлар видеотрансляцияси мунтазам равишда узатилиб, инстаграмм, фейсбук ва бир нечта телеграмм каналлар орқали мусобақа натижалари, тўпурар футзалчилар ва бошқа статистик маълумотлар, мусобақанинг энг чиройли голлари видеолавҳаси ҳавола этиб борилди.



Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолиби Кубоги, олтин медаллар билан “O’zsanoatqurilishbank” жамоаси тақдирланди, иккинчи ўрин ва кумуш медаллар “BMB” жамоасига, учинчи ўрин ва бронза медаллари эса “Poytaxt” жамоасига насиб этди.



Шунингдек, “Fair Play” номинацияси, мусобақанинг энг интизомли жамоаси, “Мусобақанинг энг яхши дарвозабони”, “Энг яхши ёш ўйинчи”, “Мусобақа тўпурари”, “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси” каби номинацияси ғолиблари ҳам пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида “VIA Marokand” ва Каниза ижросидаги мусиқий чиқишлар мусобақа ғолиблари ва спорт ихлосмандлари учун ажойиб совға бўлди.





Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика