UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22U-17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистонлик ҳакамлар бугун АҚШ — Тожикистон ўйинида ишлашади  0 12:48"Бухоро" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:33U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Европа жамоаларига фақат бир марта ютқазган  5 12:00Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  0 11:32Левандовски қишда "Барса"дан кетишни режалаштирмаяпти. Унинг 2026 йилнинг ёзида эркин агент бўлиб кетиш эҳтимоли юқори  2 10:41Италиянинг Молдова ва Норвегияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 10:12Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  8 09:49"Пахтакор" афсонаси, собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди  10 09:43А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум қилинди  0 09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  3 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:47U-17 ЖЧ. Осиё жамоаларидан ҳар хил натижалар. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  11

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди Янгиликлар

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди

Теглар :  BMB CUPBMB Holding
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институтининг спорт мажмуасида BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси учинчи мавсуми якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футзал бўйича мазкур мусобақа “Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футзални янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали истеъдодларни кашф қилиш мақсадида ташкил этилди.



Футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2023 йилнинг ноябрь ойидан 2024 йилнинг июлига қадар, қариийб 8 ой давомида ўтказилди. Мусобақада 40 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 13 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 26 турда 156 та учрашув ўтказди.



Аҳамиятли томони шундаки мусобақа бўйича белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жамоада 3 нафардан ёш футболчи бўлиши мажбурий бўлиб, улардан бири жамоа таркибида майдонда харакат қилиши лозим. Бу футзални ёшлар орасида янада оммалашишига ва янада юксак чўққиларга олиб чиқилишга туртки бўлмоқда. Мамлакатимиз ёшлар терма жамоасини асосини мазкур мусобақада иштирок этаётган ёш футзалчилар ташкил қилаётгани албатта қувонарли ҳол бўлиб, бу ютуқ мусобақа иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди.




Мусобақа давомида ижтимоий тармоқлар орқали учрашувлар видеотрансляцияси мунтазам равишда узатилиб, инстаграмм, фейсбук ва бир нечта телеграмм каналлар орқали мусобақа натижалари, тўпурар футзалчилар ва бошқа статистик маълумотлар, мусобақанинг энг чиройли голлари видеолавҳаси ҳавола этиб борилди.



Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолиби Кубоги, олтин медаллар билан “O’zsanoatqurilishbank” жамоаси тақдирланди, иккинчи ўрин ва кумуш медаллар “BMB” жамоасига, учинчи ўрин ва бронза медаллари эса “Poytaxt” жамоасига насиб этди.



Шунингдек, “Fair Play” номинацияси, мусобақанинг энг интизомли жамоаси, “Мусобақанинг энг яхши дарвозабони”, “Энг яхши ёш ўйинчи”, “Мусобақа тўпурари”, “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси” каби номинацияси ғолиблари ҳам пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида “VIA Marokand” ва Каниза ижросидаги мусиқий чиқишлар мусобақа ғолиблари ва спорт ихлосмандлари учун ажойиб совға бўлди.





Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика