UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  21 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  10 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман" Янгиликлар

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман"

ОКМК ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов "Насаф"га қарши (0:2) учрашувдан кейин пенальти билан боғлиқ эпизод бўйича изоҳ берди.

Унинг айтишича, ўша вазиятда тўп унинг ўнг қўлига тегмаган ва 11 метрлик нуқтани кўрсатиш учун ҳеч қандай асос бўлмаган. 



- 6 очколик учрашув ҳақида фикрларингиз...

- Қаршида қийин бўлишини билган ҳолда ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, бу 6 очколик баҳс эди. Ижобий натижа қайд этиш насиб қилмаган экан, мағлубиятга учрадик. Ҳаёт давом этади. Олдинда ўйинларимиз бор. Бўлажак учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.


- Ҳамма муҳокама қилаётган пенальти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз. Ўша вазиятда нима рўй берди? Ҳакам сизга нималар деди? 

- Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман. Масофа яқин эди, тўп чап қўлимга (чап қўл танага ёпишиб тургани сабабли пенальтига асос бўлмайди – таҳр.) ва кейин қорнимга тегиб кетди. Агар ўнг қўлимга текканида тўп йўналиши ўзгарган бўларди. Энди нима ҳам деймиз. Нимага асосланиб, бундай қарор қабул қилишди, билмайман. Агар дарвоза ортидаги камерадан кўришганида, балки ҳаммаси яққол кўринган бўларди. 

Қизиғи, бош ҳакам қанот ҳакамига қараб иш қилди. VAR'ни нега бунча узоқ кўрди, ҳайронман. Энди ҳаммаси уларнинг инсофига боғлиқ.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика