Оуэн: "Погба Фергюсон қўл остида дунёнинг энг кучли футболчисига айланган бўларди"

Aslanov Jasurbek
4 окт 2018, 16:40
Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Майкл Оуэннинг фикрича, жамоа ярим ҳимоячиси Майкл Оуэннинг ўсишига "қизил иблислар" устози Жозе Моуринью ҳалақит қилиши мумкин.

"Ўйлашимча, Погба - ажойиб футболчи, бироқ унинг сўнгги ўйинлари хафсаламни пир қилмоқда. Полнинг ёшини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳозиргидан анча тажрибалироқ бўлиши керак. Погба Фергюсон қўл остида дунёнинг энг кучли футболчисига айланган бўларди.

Моуринью фаолияти давомида кўплаб футболчилар... Муҳаммад Салоҳ, Кевин Де Брюйне, энди эса Поль Погба ва Алексис Санчес. Уларнинг ҳаммаси ўзини бошқа жамоада кўрсата олган. Моуринью кўплаб футболчиларга ўсишда ёрдам берган, аммо уларнинг кўпчилиги ҳимоячилар" - дейди Оуэн.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star