UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  14 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  5 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  1 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Ўтган мавсум, Кападзе-Микляев тандеми, дастлабки ўйиндаги гол – Ғулом Ҳайдар Ғуломов билан интервью Янгиликлар

Ўтган мавсум, Кападзе-Микляев тандеми, дастлабки ўйиндаги гол – Ғулом Ҳайдар Ғуломов билан интервью

“Локомотив”нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Ғулом Ҳайдар Ғуломов 2020 йилги мавсум, ундаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.

– Ғулом Ҳайдар, сиз мухлислар томонидан ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилдингиз. Бу ҳақида гапирсангиз, чунки, мухлисларнинг эътиборида бўлиш осон эмас.
– Мени танлашганидан хурсандман. Менга овоз бермаганларга ҳам раҳмат айтаман. Овоз бериш якунларига кўра, ғолиб бўламан деб ўйламагандим. Бироқ ушбу рўйхатга кирмаган кўплаб футболчиларни санаб ўтишим ҳам мумкин. Ушбу мавсумда жамоада барча фронтда ажойиб кураш бўлди. Мухлисларга раҳмат деб қоламиз. Улар бизни карантин пандемияси вақтида ҳам, совуқ об-ҳавода ҳам қўллаб-қувватлаб туришди. Доимо уларни жамоанинг 12-аъзоси деб ҳисоблайман.
Шунингдек, барчани Янги йил байрами билан ҳам табриклаб қоламан. Ўзингиз ва яқинларингизнинг саломат бўлсин, янги мавсум омадли келсин. Барчамиз биргаликда ҳаракат қиламиз. 2021 йилда медаллар учун курашамиз.

– “Локомотив”га мавсум ярмида келган бўлсангиз-да, тезда мослашиб кетдингиз. Клубдагилар сизни қандай кутиб олишди?

– “Локомотив”га ўтишга бирданига розилик бердим. Бу ерда бошқа жамоада бирга ўйнаган собиқ жамоадошларим бор. Шу сабабли жамоага мослашиш қийин кечмади.

– “Локомотив” турнир жадвалида ўзининг даражасида бўлмаган ўрнида тургани сизни ташвишга солмадими?

– Йўқ. Футболда бўлиб туради. Қачондир жамоанинг ишлари ортга қараб кетади, ғалабалар ҳам кўпаяди. профессионал футболчи сифатида бунга доим тайёр туришим керак. Иккинчи даврада ўйнаган футболчилар эса жамоани олдинги ҳолатига қайтаришга ҳаракат қилишди. Иккинчи даврада атиги 2 ўйинда ютқаздик. Унда йўл қўйилган хатоларни эса биз ўзимиз учун дарс сифатида қабул қилдик. Ўтган ўйинлардан етарлича хулоса чиқариб, янги мавсум олдидан хатолар борасида ишлаймиз.

– “Локомотив” таркибида илк ўйиндаёқ гол урдингиз. Ушбу гол ҳақида гапирсангиз.

– Шундай дебют бўлганидан жуда хурсандман. Бу ҳолат менинг кейинги ўйинларимга ҳам куч берди. “Локомотив” таркибидаги илк расмий ўйиним эди – захирадан майдонга тушдим ва гол урдим. Ўйин жуда оғир кечаётганди, 10 киши бўлиб қолгандик.

– Жарима зарбасини тепишни олдиндан билганмидингиз?

– Йўқ, билмагандим. Бироқ майдонга тушишдан олдин стандартлар тепишни истагандим. Жамоанинг ғалабасига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшмоқчи бўлдим. Кахи Махарадзе ёнимда турганди. Ундан жарима зарбасини тепишни сўрадим. У ўшанда менга: “Ҳеч қиси йўқ, ўзингга ишонсанг, тепавер”, деди. Унга жавоб тариқасида шундай гол урдим.

– Жамоанинг ички муҳити ҳақида нима дея оласиз? Футболчилардан кимлар ҳазилкаш? Кимлар эса жуда жиддий?

– Барчамизнинг умумий тилимиз бор, коллектив билан жуда тез дўстлашиб кетасиз. Клубдагиларни эса бир оила дея оламан. Бу борада ҳеч қандай муаммоларга дуч келмадим. Жамоанинг энг ҳазилкаш футболчилари сифатида Марат Бикмаев ҳамда Кахи Махарадзени айтган бўлардим. Улар одатда жуда кўп ҳазил гаплар ишлатади. Ҳеч ким бундан хафа бўлмайди, аксинча, кўпчиликнинг кайфияти кўтарилади. Жиддийлар эса Шерзод Файзиев ҳамда Шуҳрат Муҳаммадиев. Улар жуда босиқ, ҳатто, ҳаётда ҳам шундай.

– Кападзе-Микляев тандеми ҳақида нима дея оласиз? Уларнинг кучи нимада?

– Уларнинг ишини сўз билан тарифлаш қийин. Масалан, Кападзе жуда эхтиросли мураббий. У машғулотларда ўзини ёндиришга ҳам тайёр. Унинг ўз мақсади йўлида кўзлаб қўйган режалари бор – яъни, истаган нарсасига эришишга интилади. Ўз талабларини футболчиларга тушунарли

– Келинг, жамоамизда йилнинг энг яхши футболчиси бўлганингизга қайтамиз. Сиз кўплаб ўйинларда МВП бўлдингиз. Қайси ўйинлар кўпроқ ёдингизда қолди?

– Тўғрисини айтсам, ўзимнинг ҳаракатларим унчалик ёдда йўқ. Чунки ҳар бир учрашувда бор кучим билан ҳаракат қиламан. Гол урган “Андижон”га қарши ўйинда ҳам бор кучимни майдонга ташлаганман.
Шунингдек, “Бухоро”га қарши ўйин. Ёдда қоларли томони шундаки, мен жамоа билан бирга ўйинга бормаганман. Чунки менда коронавируснинг шубхали тести аниқланди. Якунда жамоадагилар мени кутишмади, мен эса жавобларни кутдим. Вирус аниқланмаганидан кейин эса мен кечаси таксига ўтириб, Бухорога кетдим. Дам олишга ва машғулот қилишга улгурмадим. Ўйинда Шуҳрат Муҳаммадиев қизил карточка олди, мен эса ўзим учун ноодатий бўлган ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилдим. Бир позисиядан иккинчи позисияга ўтиш осон эмас. Ўшанда сафарда 3:1 ҳисобида ғалабага эришгандик.
Ва албатта, “Бунёдкор” билан дерби ҳам ёддан чиқмайди. Ўшанда ҳам ҳимояда ўйнагандим. Ғалабадан кўплаб ажойиб ҳиссиётлар қолганди. Мавсум якунланиш арафасида эса Марат Бикмаев ғалаба голини урган АГМКга қарши ўйин ҳам ёддан чиқмайди. Қор ва совуқ ҳаво бўлишига қарамасдан ўйин драматик ва ҳужумкор тарзда ўтганди.

– Яқин вақтлар ичида жамоа машғулотларга қайтади. Клуб раҳбарияти билан 2021 йил режалари борасида гаплашиб олдингизми?

– Йиғилиш бўлди ва бош мураббий таништирилди. Унда европача менталитет борлиги кўриниб турибди. Шундай ажойиб мутахассис билан бирга ишлаш қизиқарли бўлади. Раҳбарият ҳам олдимизга юқори мақсадлар қўйилганини маълум қилди.

– “Локомотив”ни уч сўз билан тавсифлаб беринг.

– Шундай дея оламан: Тартиб. Бирдамлик. Ижобийлик.

– Кириб келган 2021 йил билан мухлисларни табриклашингиз мумкин.

– Мухлисларимизга омад, соғлиқ тилайман, чунки айни пайтда ҳолат унчалик яхши эмас. Яқинларингиз соғ бўлсин. Ижобий кайфиятлар, ҳужумчиларга кўпроқ голлар, дарвозабонларга “қуруқ ўйинлар” ва 2021 йилги мавсумда кўпроқ ижобий хотиралар қолишини тилаб қоламан. Биз ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва юқори ўринлар учун курашамиз. Сизларни уялтириб қўймаймиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика