UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  23 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  2 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

Осиё Кубоги-2019. Япония VAR сабабли ярим финалда, Вьетнамга эса шунчаки қойил Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Япония VAR сабабли ярим финалда, Вьетнамга эса шунчаки қойил

Осиё Кубоги биринчи чорак финали доирасидаги Вьетнам - Япония учрашуви бўлиб ўтмоқда.



Осиё Кубоги. Чорак финал
Вьетнам - Япония 0:1
24 январь 2019 йил. Дубай. "Ал Мактум" стадиони. 8954 томошабин.
Бош ҳакам: 
Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (БАА)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳри (иккиси БАА)

Захира ҳаками: Аммар Ал Жунайби (БАА)

Видео ассистент рефери: Кристофер Бит (Австралия)

Видео ассистент рефери ёрдамчилари: Муҳаммад Тақи Жаҳари (Сингапур) ва Пауло Валери (Италия)

Гол: Ритсу Доан 57 пенальти, - 0:1. 

Вьетнам: 23.Данг Ван Лам, 2.До Дуй Ман, 3.Куе Нгог Хаи (С), 4.Б.Т.Дунг, 5.Доан Ван Хау, 7.Нгуен Хуй Хунг (9.Нгуен Ван Тоан, 54), 8.Нгуен Тронг Хоанг (12.Нгуен Пхонг Хонг Дуй, 63), 10.Нгуен Конг Пхуонг, 16.До Хунг Дунг, 19.Нгуен Куанг Хаи, 20.Пхан Ван Дук (6.Луонг Хуан Труонг, 75), 23.Данг Ван Лам.
Захира: 1.Б.Тиен Дунг, 11.Нган Ван Даи, 13.Нгуен Туан Ман, 14.Тран Мин Вуонг, 15.Пхам Дук Хуй, 17.Хо Тан Таи, 18.Ха Дук Чин, 21.Нгуен Тан Чунг, 22.Нгуен Тиен Лин.

Япония: 12.Шуичи Гонда, 5.Юто Нагатомо, 6.Ватару Эндо, 7.Гаку Шибасаки, 8.Генки Харагучи (10.Такаши Инуи, 78), 9.Такуми Минамино (18.Цукаса Шиотани, 89), 11.Коя Китагава (15.Юя Осако, 72), 16.Томиясу Такехиро, 19.Хироки Сакаи, 21.Ритсу Доан, 22.Мая Йошида (С).
Захира: 1.Масааки Хигашигучи, 2.Гента Миура, 3.Сеи Муроя, 4.Шо Сасаки, 14.Ито Жуня, 20.Томоаки Макино, 23.Даниэль Шмидт.


Вьетнам

Кубок Азии. 1/4 финал . 1/4-тур

24/01/2019, 17:00

1
:
0
Тугади

Япония

Рицу Доан - 57'

Стадион: Al Maktoum Stadium, 8954 томошабин

Бош ҳакам: Mohammed Abdulla Mohammed

45'
90'
54'  Хюи Нгуен (Van Toan Nguyen)
56'  Tien Dung Bui
60'  Ван Хау Доан
63'  Чонг Хоанг Нгуен (Phong Hong Duy Nguyen)
75'  Phan Van Duc (Luong Xuan Truong)
57'  Рицу Доан
72'  Коя Китагава (Юя Осако)
79'  Генки Харагучи (Такаси Инуи)
89'  Такуми Минамино (Цукаса Сиотани)



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+4. Ўйин тугади, сенсация юз бермади. Япония ярим финалга чиққан биринчи жамоа бўлди. Вьетнам эса бошини юқори кўтарганича юртига қайтса ҳам бўлади

90+3. УХХХХХХХХХХХХХХХ! Нгуен Ван Тоан ҳозир гол уриши мумкин эди, аммо тўпни тўхтата олмади

90+2. Хавфли вазият! Вьетнамликларда яна бир вазият, зарба кучсиз чиқди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89. Ўзгариш. Япония. Такуми Минамино ўрнига Цукаса Шиотани тушди

88. Вьетнам мардонавор тарзда курашишда давом этмоқда, зарбалар кетидан зарбалар, вазиятлар кетидан вазиятлар...

85. Эътиборлиси Япония терма жамоаси Осиё Кубогидаги барча ўйинда рақибни кичик ҳисобда мағлуб этмоқда. Туркманистон 3:2, Уммон 1:0, Ўзбекистон 2:1, Саудия Арабистони 1:0. Бугун ҳозирча Вьетнам 1:0...

78. Ўзгариш. Япония. Генки Харагучи ўрнига Такаши Инуи тушди

77. ЗАРБААААААААААААААА! ТАКУМИ МИНАМИНОнинг зарбасини Данг Ван Лам қайтарди!

76. Бугунги ўйинни кўриш учун "Ал Мактум" стадионига 8954 томошабин келди

75. Ўзгариш. Вьетнам. Пхан Ван Дук ўрнига Луонг Хуан Труонг тушди

72. Ўзгариш. Япония. Коя Китагава ўрнига Юя Осако майдонга тушди

68. Вьетнамлик дарвозабон ўзини кўрсатишда давом этмоқда. У японларнинг иккита зарбасини қайтаришга эришди

65. Вьетнам гол ўтказгач кўпроқ ҳужумга ўтишни бошлади. Япония тўпни рақибга топширди

63. Ўзгариш. Вьетнам. Нгуен Тронг Хоанг ўрнига Нгуен Пхонг Хонг Дуй тушди

60. Огоҳлантириш. Вьетнам. Доан Ван Хау



57. ГООООООООООООЛ! Ритсу Доан пенальтидан ҳисобни очди 0:1

55. Огоҳлантириш. Вьетнам. Б.Т.Дунг

55. АНА БЎЛМАСАМ! Яна VAR ишга тушди ва бош ҳакам Вьетнам дарвозасига пенальти белгилади. 



54. Ўзгариш. Вьетнам. Нгуен Хуй Хунг ўрнига Нгуен Ван Тоан тушди

50. Иккинчи бўлимни Япония бошқача бошлади. Жамоа кўпроқ ҳужумга ўтмоқда

46. Иккинчи бўлим бошланди!


Биринчи таймда Вьетнам 3та, Япония 2та аниқ зарба берди. Тўп билан муомала қилишда Япония устун 70:30.

45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

44. ЗАРБААААААААААААААААААА! Лев Шонович нималар қилаяпсан? Навбатдаги қойилмақом сейв! 

42. Вьетнам дарвозасини қўриқлаётган Данг Ван Лам Россияда туғилганини биласизми? Унинг асл исм шарифи Данг Лев Шонович. "Спартак" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Данг 2015 йилда Вьетнамга кўчиб кетган ва 2016 йилдан буён терма жамоада ўйнаб келмоқда. Унинг отаси вьетнамлик, онаси эса россиялик.  

37. ВЬЕТНАМ НИМАЛАР ҚИЛАЯПСАН! Япония қалтираб қолди, Вьетнам ҳисобни очишга жуда ва жуда яқин келганди! Нгуен Конг Пхуонгнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.



29. ЗАРБААААААААААААААА! АЖОЙИБ СЕЙВ! Японияликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, бироқ вьетнамлик посбон Данг Ван Лам ажойиб сейв намойиш этди!

26. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! Нгуен Конг Пхуонг яна олдинга ўтди ва зарба берди, ноаниқ кетди зарба! Хавфли эди!

24. ГОЛ БЕКОР ҚИЛИНДИ! Йошида гол ураётганда тўп унинг қўлига текканини кўрсатди такрорий лавҳалар. Бош ҳакам голни бекор қилди! Тарихий вазиятни гувоҳига айландик! 

24. ЙЎҚ ШОШМАНГ! БОШ ҲАКАМ VAR ни кўрмоқда!

24. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! МАЯ ЙОШИДААААААААА! 0:1



20. Японияда жарима тўпи. Бироқ Сакаининг узатган тўпига шериклари ета олишмади. Ҳужум бартараф этилди

15. Вьетнам ГОЛ урди! Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат. Стадион шунчаки ларзага келганди!

13. ЗАРБАААААААААААААА! Нгуен Конг Пхуонг ҳозир ҳисобни очиши мумкин эди, унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

6. Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида вьетнамлик мухлислар кўпроқ, япониялик мухлислар уларга нисбатан камроқ. Вьетнам ҳужумга ўтганда қулоқ қоматга келмоқда.

5. Дастлабки дақиқаларда Вьетнам устунликка эга бўлмоқда. Японлар ҳимояланишмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.






Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика