Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон - Австралия учрашувини бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи маълум

19 янв 2019, 01:05
21 январь куни Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади.

Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" стадионида бўлиб ўтади.

 Мазкур баҳсни қатарлик ҳакам Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради. Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ ёрдам беришади. Дарвоза ортида қатарлик Ҳамис Муҳаммад Ал-Маррий ва Аҳмад Абу Бакр Саид Ал-Каф ишлайди. Тўртинчи ҳакам Дения Гедара Палита - Шри-Ланкадан. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ЎФА Матбуот хизмати