UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  1 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  3 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  7 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8

Осиё футболи. Далич Эрон учун қимматлик қиляпти Янгиликлар

Осиё футболи. Далич Эрон учун қимматлик қиляпти

ЖЧ-2018 қаҳрамонларидан бири Златко Даличга кўплаб жамоаларнинг қизиқаётгани бор гап.

Эрон сайтларидан бирининг ёзишича, футбол федерация раҳбарияти хорватиялик мураббийга таклиф билан чиққан, бироқ Далич сўраган маош уларни қониқтирмаган. Хорватия мундиалда иккинчи ўринни олганидан сўнг ушбу мураббийга бўлган қизиқиш ниҳоятда ортиб кетди. Даличга Эрондан ташқари Япония, Миср ва Ўзбекистон ҳам қизиқяпти деб ёзади Эрон нашри.

Лекин Далич форсларнинг таклифига йиллик маошим 5 миллион доллар бўлади деб жавоб берди. Бу эса Эрон учун қимматлик қиляпти. 51 ёшли мутахассис бу ҳақда шундай деди: "Хоҳлайсизми-йўқми, мен дунёда Дидье Дешамдан кейин иккинчи мураббийман. Аммо мен сўраётган маош айрим мураббийлар олаётган пул олдида жуда кичик миқдор, холос. Ишонинг, пул ҳаммага керак, лекин мен учун бирламчи ўринда эмас. Менинг шундоқ ҳам Хорватия билан икки йиллик шартнома бор, балки қолиб охиригача ишларман. Лекин март ойида жаҳон чемпионатидан сўнг кетаман деб ўз-ўзимга айтиб қўйгандим".

Шу ўринда савол туғилади: Эрон нима учун Златко Даличга қизиқиб қолди? Гап шундаки, португалиялик мураббий Карлуш Кейруш ҳали форслар билан янги битимга имзо чеккани йўқ. Бу эса Эроннинг бошқа вариантлар устида ҳам бош қотириши лозимлигини кўрсатмоқда. Шу боис ҳам федерация Далич билан музоакара ўтказишга уриниб кўрди. Бундан ташқари, хорватлар Эрон учун ниҳоятда омадли мураббийлар ҳисобланади.

Масалан, ҳозирги пайтда Эрон U-23 терма жамоасини Златко Кранчар бошқармоқда ва Осиё ўйинларига тайёрламоқда. Бранко Иванкович шу мавсум "Персеполис"ни чемпионлик шоҳсупасига бошлаб келди. Терма жамоанинг 1998 йилги жаҳон чемпионатида қатнашишига Томислав Ивичнинг қўшган ҳиссаси катта бўлганди. 1994-95 йил эса Станко Поклепович икки бор "Персеполис" билан чемпионликни нишонлаган. Агар Кейруш барибир кетадиган бўлса, унда Эрон бошқа бир хорватиялик мураббий Славен Биличга таклиф билан чиқади. Ушбу мураббий ҳозирда ҳеч қаерда ишлаётгани йўқ. Унинг охирги жамоаси "Вест Хэм" бўлганди. Нима бўлган тақдирда ҳам Эрон ФФ тез орада бош мураббий масаласини ҳал қилиб олмоқчи.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика