UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  3 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  4 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1

Осиё чемпиони бўлган Равшан Ҳайдаровнинг финалдан кейинги фикрлари Янгиликлар

Осиё чемпиони бўлган Равшан Ҳайдаровнинг финалдан кейинги фикрлари

Ўзбекистон U-23 терма жамоасини чемпион қилган Равшан Ҳайдаров Вьетнам билан бўлган финалдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун янги тарих яратдик, бу Ўзбекистон футболи ва мамлакатимиз учун жуда катта ғалабалардан бири. Ушбу соврин келажак учун анчагина фойдали бўлиши аниқ. Бу йигитлар терма жамоамиз келажаги ҳисобланади. Сўнгги йилларда биз совринлар юта олмаётгандик. Бугунги ғалаба жуда муҳим эди.

Финал учрашувида йигитлар бор кучлари билан ўйнашди. Жуда оғир ўтган баҳсда футболчилар борларини беришди. Ушбу мусобақада кўрсатган ўйинимиз туфайли бугунги совринга ҳақли эдик. Бу телевизор орқали ўйинни томоша қилган оилаларимиз, дўстларимиз ва бутун ўзбек халқининг ғалабаси!

Ушбу жамоани икки йилдан ортиқроқ вақт давомида биламан. Кўплаб йигитлар Янги Зеландиядаги U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб келишган. Уларда тажриба бор. Йигитларни ушбу мусобақада ғолиб бўлишларига ишонтира олдим. Ҳар куни уларни буни айтиб бордим.

Вьетнам жуда яхши жамоа, кучли ҳимояга эга. Ушбу мусобақада улар ажойиб футбол кўрсатишди. Биз рақибни ўрганиб чиқдик ва финалда шунга монанд ўйнадик. Вьетнамни ҳурмат қиламиз, уларни ажойиб келажак кутмоқда. Ушбу терма жамоада кучли авлод етишиб чиқди", - дейди Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров ОФК расмий сайтига.

Рейтинг: +158   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика