Осимхен расман ижара асосида турк клуби ўтди. "Наполи" футболчини бепулга ижарага берди, аммо...
04 сен 2024 22:20
Янгиликлар
Осимхен расман ижара асосида турк клуби ўтди. "Наполи" футболчини бепулга ижарага берди, аммо...
"Галатасарой" ажойиб футболчини ўз таркибига қўшиб олди.
"Наполи" клуби ҳужумчиси Виктор Осимхен Туркиянинг "Галатасарой" клубига ижарага берилди. "Наполи" ижара учун пул олмайди, лекин "Галатасарой" Осимхеннинг 6 млн евролик йиллик маошини тўлайди.
Шу билан бирга, неаполликлар Виктор Осимхен билан 2027 йилга қадар шартномани узайтириш бўйича келишувга эришишганини расман маълум қилишди.
Виктор Осимхен "Галатасарой"да 45-рақамда ўйнайди.
Маълумот учун, ўтган мавсум Осимхен А Сериядаги 25 та ўйинда 15 та гол уришга эришганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар