UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  15 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  17 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  37 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8

"Ўша куни ичимда қандайдир ишонч сездим" - Жавоҳир Қаҳрамонов Янгиликлар

"Ўша куни ичимда қандайдир ишонч сездим" - Жавоҳир Қаҳрамонов

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси 2021 йилги Суперлига якунларига кўра кумуш медалларга эга чиқди.

Сўнгги турда Олмалиқда АГМК меҳмони бўлган "бўрилар" ҳал қилувчи паллада сўнгги дақиқаларда Жавоҳир Қаҳрамоновнинг пенальтидан урган голи амалда жамоанинг иккинчи ўринни олишини таъминлади. Яқинда маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбатлашдик. 

- "Сўғдиёна" 1992 йилдан сўнг орадан анча вақт ўтгач кумуш медалларга эга чиқди. Жамоа бунга аввалги мавсумларда ҳам жуда яқин келган эди. Бироқ бир нечта очколар етмай қолганди. Дастлаб мана шу кумуш медалгача босиб ўтилган йўл ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Авваламбор эътибор учун ташаккур. Жорий йилги Суперлига баҳслари қизиқарли кечди, деб ўйлайман. Кўрган бўлсангиз медаллар учун кураш охирги тургача давом этди. Чемпионликдан ташқари қолган ўринларга интрига яхшигина кечди. "Сўғдиёна" учун омади келди.  Буни баралла айта оламан. Бу йўлда барча бирдек ҳаракат қилди. Худога шукур якунда иккинчи ўринни қўлга киритдик. 

-  2019 йил "Бунёдкор" билан бронза ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритдингиз. "Сўғдиёна" билан эса иккинчи ўрин. Лекин ОЧЛ масаласи ҳали очиқ. Қайси бири сиз учун афзал?

- Олдимизга кучли учликка кириш вазифаси қўйилганди. Биз буни уддаладик. Қўлга киритилган ҳар бир совринни ўзига яраша завқи бор. Шу боис иккиси ҳам мен учун муҳим. 

- Бу йил "Сўғдиёна" учун жуда муҳим голларни урдингиз. Айниқса сўнгги турда АГМК билан баҳсдаги пенальти тепиш масъулиятини олишда нима ишонч ва куч берди?

- Жамоамга фойдам текканидан хурсандман. Суперлигада 26-турда урган голимга келсак, ўша куни қизимнинг туғилган куни эди. Ичимда қандайдир ишонч сездим. Агарда АГМК дарвозасига йўл топа олсам, қизимга бағишлайман, деган ниятим бориди. Ниятим амалга ошди. 

-  "Сўғдиёна"нинг мавсум давомида кўрсатган ўйини кўп бор танқидга учради. Улуғбек Бақоев шундай паллада қандай иш тутди?

- Бизни гапиришяптими, демак тўғри йўлдамиз. Улуғбек Бақоев шундай гапларни айтганди. Ортиқча нарсаларга эътибор қилганимиз йўқ. Мақсадимиз совринли ўринларни эгаллаш эканлиги боис диққатимиз бир жойга қаратилганди. 

- Эндиликда футбол оммасининг жамоага нисбатан қараши ўзгаради. Кейинги мавсумда кўп нарса кутишади. Бунга тайёрмисизлар?

- Ушбу саволингиз жавобини вақт ҳукмига топширган маъқул. Кейинги йил жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Шу боис ҳозирча ҳеч нарса, дея олмайман. 

- Клуб ўз базасига эга бўлганини ҳисобга олсак, қишки йиғинларнинг илк кунлари Жиззахда ўтказилса керак. Чунки аввалги йилларда "Сўғдиёна" чемпионат бошлангунича Тошкентда бўларди...

- Йўқ, менимча Тошкентда ташкиллаштирилса керак. Суперлиганинг барча жамоалари Тошкентда йиғилади. Ўртоқлик учрашувлари учун ҳам пойтахт бир томондан қулай. Лекин Жиззахда қолишим ҳали аниқ эмас. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика