UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  28 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  13 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  165 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4

Шомуродов дебют голини урган, ҳакам римликларга 4та қизил карточка кўрсатган ўйинда "Рома" мағлубиятга учради Янгиликлар

Шомуродов дебют голини урган, ҳакам римликларга 4та қизил карточка кўрсатган ўйинда "Рома" мағлубиятга учради

Элдор Шомуродов дебют қилаётган "Рома" - "Бетис" учрашуви якунланди

"Бетис" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги учрашув ҳақиқий драмага айланди. Ҳамюртимиз ўзининг дебют ўйинидаёқ гол ва голли ҳаракат амалга оширишга эришди. Элдор 68' дақиқада алмаштирилди. 

Иккинчи бўлим жуда асабий кечди. Ҳакам умумий ҳисобда 4 бор қизил карточка кўрсатди(барчаси "Рома" аъзоларига).  Ҳаммаси "Бетис"нинг қўл билан киритган учинчи голидан бошланди. Пеллегрини голни инобатга олган ҳакамга эътироз билдирди ва қизил карточка билан жазоланди. Пеллегрининг четлатилишидан ғазабга тушган Жозе Моуринью эса майдонга тушиб кетди ва у ҳам қизил карточка ишлаб олди. Шундан сўнг, Манчини ва Рик Карсдорплар ҳам майдондан четлатилди. Шу тариқа, "Рома" ўйинни 8 киши бўлиб якунлаб қўйди. "Бетис" эса осонлик билан, ўзига керакли ҳисобни қайд этиб қўйди.

Ўртоқлик учрашуви. "Бетис" - "Рома" 5:2

Гол: 4' Родри, 27' ЭЛДОР ШОМУРОДОВ! 30' Фекир, 51' Манчини, 58' Морено, 80' Тельо, 83' Роберт

Четлатишлар: Пеллегрини, Жозе Моуринью, Манчини, Рик Карсдорп

Рома: Руи Патрисиу (Фузато), Карсдорп, Манчини, Смоллинг (Ибанез), Калафьори, Диавара (Верету), Кристанте (Бовэ), Заньоло (Перез), Пеллегрини, Мхитарян (Эл Шаарави), Элдор Шомуродов (Кумбулла)

Бетис:
Руи Силва, Сабалья (Мантоя), Эдгар, Виктор Руиз, Алекс Морено, Паул (Роберт), Каналес (Гуардадо), Родри (Карвальо), Айтор Руибаль (Хаукин), Фекир, Борха (Тельо)

Элдор Шомуродовнинг голи:

Шомуродовдан голли ҳаракат:

Рейтинг: +128   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика