UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  3 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  3 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  11 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  15 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

“Оқ бўрилар”нинг садоқатли вакили Янгиликлар

“Оқ бўрилар”нинг садоқатли вакили

Бугун ўзбек футболида ўз ўрни, мавқеи, ҳурмат ва эътиборига эга бўлган “Шўртан” жамоасининг садоқатли йигитларидан бири, кўп йиллардан буён катта маъмур сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Ботир Расулов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Қаҳрамонимизни чин маънода “Оқ бўрилар” жамоасининг садоқатли вакили дейишга тўла асосларимиз бор. Футбол билан болалик чоғларидан ошно тутинган Ботиржон кўпчилик тенгқурлари қаторида Ғузор футболининг ҳам асосчиси, ҳам отаси ҳисобланган Эшмурод Чоршанбиевга шогирд тушди ва миллионлар ўйинининг сир-асрорларини чуқур ўрганди. Катта футболга ҳам Ғузорликлар таркибида қадам ташлади. Севимли жамоаси “Шўртан”нинг иккинчи лигадаги баҳсларида иштирок этиб, мамлакатимиз футболининг юқори поғанасига кўтарилишига ўзининг камтарона, муносиб ва беқиёс ҳиссасини қўшди.

“Шўртан” Ўзбекистон Чемпионати Биринчи Лигасида ўз иштирокини бошлаган дастлабки йилларда у ака-ука Илҳом ва Икром Норчаевлар, Баҳодир Аҳмедов, Карим Рустамов, Шоди Номозов, Шуҳрат Акмирзаев (марҳум), Абдураҳмон Юмангулов, ака-ука Бахтиёр ва Ихтиёр Каримовлар, Эркин Мирзаев, Акмал Саитқулов, Баҳром Бобомуродов, Алексей Раупов, Шавкат Исмоилов, Наврўз Жўраев, Шуҳрат Қиёмов, Александр Бейнарович, Дадажон Тоғаев, ака-ука Суннатилло, Сирож ва Баҳодир Шаймардоновлар, Марат Бильданов каби нафақат Ғузор, балки Қашқадарё футболининг номдор вакиллари билан бир вақтда тўп суришга муваффақ бўлди.



Ботир Расулов “Оқ бўрилар”нинг Олий Лигага чиқишига ҳам муносиб ёрдам кўрсатди. Тақдир таққозоси билан орада Қашқадарёнинг ўз даврида яна бир таниқли “Ҳисор” жамоасида ўйнади ва Шаҳрисабзликларнинг ҳам Биринчи лигага йўл олишларида бирга бўлди.

Катта футболдаги фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам у ўз ҳаётини қадрдон жамоаси тақдири билан узвий боғлади. Мана бир неча йилдирки, “Шўртан” ПФКда катта маъмур вазифасида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Ғузор жамоасининг Халқаро майдонлардаги иштирокида, шунингдек Ўзбекистон Чемпионатлари ва мамлакат Кубоги баҳсларидаги муваффақиятларида биргаликда ҳамнафас бўлиб келмоқда.

Масъулиятли, ҳалол ва фидокорона меҳнатлари эвазига Ботир Расулов нафақат “Шўртан” жамоасида, балки Суперлиганинг “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “АГМК, “Металлург”, “Андижон”, “Қўқон-1912”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Бухоро”, “Қизилқум”, “Сурхон”, “Насаф”, шунингдек ПРО-Лиганинг кўпгина жамоаларида меҳнат қилаётган ҳамкасблари ва дўстлари орасида катта ҳурмат ҳамда эътиборга эришган.

Шу муносабат билан “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлар гуруҳи, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари номидан Ботир Расуловга ушбу кунда аввало соғлик, саломатлик, оилавий тинчлик, хотиржамлик, ишларига ривож тилаймиз.

Туғилган кун муборак бўлсин Ботиржон, деб қоламиз!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика