"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда

Mirjalol Normatov
2 янв 2026
"Ал Ҳилол"ни хусусий эгалар кутмоқда.

Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, клуб Саудия Арабистони мустақил фонди назоратидан чиқарилади ва хусусий бизнесменга топширилади.

Яқин вақтларда ушбу инсон номи маълум қилинади. Аввало клубни инвесторга топширилишидан олдин стабиллаштириш керак бўлади.

Ҳозирда "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" каби клублар ҳам ушбу фонд назорати остида ҳисобланади ва уларда эгалар алмашиши эҳтимоли мавжуд эмас.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen