UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Ўмон билан ўйинлар тарихидан. Сальковнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд футболимиз тарихидаги тушунарсиз мағлубият Янгиликлар

Ўмон билан ўйинлар тарихидан. Сальковнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд футболимиз тарихидаги тушунарсиз мағлубият

Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA Nations Cup 2023” мусобақасидаги иштирокини Ўмон терма жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.

Бу терма жамоа тарихда доим биз учун қийин рақиб бўлиб келган. Ном томонлама Ўмон кучсиздир. Аммо майдонда бош оғриқ эканлигини исботлай олган. Ўтказилган ўзаро 6та учрашувнинг 4тасида рақибнинг қўли баланд келганига нима дейсиз? Қуйида тарихдаги учрашувлардан бирини ёдга оламиз. 


 Катта ёшли мухлислар бу учрашувни яхши эслашади. Ўшанда вакилларимиз кутилмаганда ўмонликларга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Ҳа, бунга сенсация сифатида қарашимиз ўринли. Владимир Сальков мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси доимгидек саралаш босқичининг биринчи раундида Хитой Тайпейи, Туркманистон, Иордания каби термаларнинг тўсиғидан муаммосиз ўтганди. Аммо, бизни олдинда ҳал қилувчи босқич кутарди. Табиийки, охирги раундда бизга доимгидек жиддий ва кучли рақиблар рўбарў келди. Қуръа натижаларига кўра БАА, Хитой, Ўмон ва Қатар билан бир гуруҳдан жой олдик.

Бир қарашдан рақиблар терма жамоамиз фонида у қадар кучлидек кўринмаганди. Улар орасида айниқса Ўмон ҳар томонлама биздан кучсиз эди. Хитойни эса ўша вақтда Бора Милутинович бошқарар, мутахассис жамоани аввалгига қараганда яхшигина кучайтиришга, ўз услубини сингдиришга эришганди. БАА эса 1998 йилги Жаҳон чемпионати саралашида бўлгани каби бу сафар ҳам йўлимизга тўғоноқ бўлишга интилди. Ўмон билан ўйинга қадар етти очко жамғарган терма жамоамизда Жаҳон чемпионатига чиқиш учун умид сақланиб қолинганди. Бунга қадар эса амирликларга икки ўйинда ҳам бой берилган имконият ва очколар қимматга тушган. Тошкентда ўтказилган биринчи баҳсда вакилларимиз ўмонликларга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Шу сабабданми ёки ишонч юқорилигиданми Маскатда ўтадиган жавоб учрашувида ҳам шу сценарий такрорланишини тахмин қилдик. Ўмон терма жамоаси аъзоларининг ҳеч бирининг бизнинг ўйинчиларимиздан устун томони йўқ эди.

Кутилганидек биринчи бўлим ўзбекистонлик футболчилар ўйинни ўз қўлларига олдилар, тўп назорати ва зарбалар бўйича ҳам олдинда бордилар. Бу эса ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Дастлаб 5-дақиқада ҳимоячимиз Февзи Давлетов ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Набил Ашур ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяди 0:2. Биринчи тайм биз учун аъло даражада ўтди.

Аммо, иккинчи бўлимни футболчиларимиз жуда ёмон бошлашади. Ҳимоядаги қўпол хатолар, тўп узатишлардаги узилишлар, брак паслар кўпаяди. Айниқса, биринчи бўлимдан сўнг Максим Шацкихнинг ўйиндан олиниши катта хато эди. Ирисметов билан бирга ҳужум жуфтлигини ҳосил қилаётган футболчининг алмаштирилиши эътирозларга сабаб бўлганди. Шацких чиқиб кетгач рақиб бемалол ҳужумлар ташкил қила бошлади. Бунинг натижасида босимни оширган Ўмон терма жамоаси 50-дақиқада орадаги фарқни қисқартиради. Орадан икки дақиқа ўтгач эса улар мувозанатни тиклашади. Даврон Файзиевнинг жароҳати, Поляковнинг зарбалар йўналишини топа олмаганлиги ва бошқа хатолар оқибатида икки дақиқада ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиққанмиз. Сальков эса шу заҳотиёқ жароҳатланган Файзиевнинг ўрнига Асрор Алиқуловни майдонга туширади. Кетма-кет икки голдан кейин шокка тушиб қолган миллий жамоамиз аъзолари кейинги дақиқаларда бутунлай ўйин тизгинини қўлдан чиқаришади. Дурангга ҳам рози бўлиб турган жойимизда эса сўнги дақиқаларда ўйин қаҳрамони ўмонлик Ёқуб Ал-Мухайний ва Бадар Али яна икки бор дарвозамизни аниқ нишонга олиб иродали ғалабани қўлга киритишади. Қосимов етакчилигидаги терма жамоамиз ушбу саралаш босқичидаги сафар учрашувларида ёмон натижа қайд этади, ғалаба нималигини билмайди. Даражаси паст рақибдан енгилишимизни эса ҳеч ким ҳаёлига келтирмаганди. Футболда рақиб кучига тўғри баҳо бера олмаслик, менсимаслик қандай оқибатларга олиб келишини бугун эслаб ўтган ўйинимиз мисолида кўрдик. 


Алишер Никимбаев ва Максим Шацких бу ўйинни шундай эслаганди. 

“Ҳа, ҳалигача бу ўйин ҳақида кўп савол беришади. Лекин, баҳс сотилган деган фикрга қўшилмайман. Турли гап-сўзлар, миш-мишлар кўп тарқалган. Футболчиларни ичига пулларни беркитгани, уни топиб олишганини ва шунга ўхшаш гаплар болалаган. Шахсан мен бу воқеага ишонмайман, ўйин келишилган деган нарсаларга ҳам умуман ишонмайман. Сафардан қайтгач, Владимир Сальков билан шахсан гаплашган эдим, Даврон Файзиев жароҳат олгани сабаб иккинчи тайм бошида ўйнай олмаганлигини, Ўмон эса ўша 7 дақиқада иккита гол урганини айтганди. Мураббий Файзиев жароҳат олганини танаффусда билганида уни танаффусда алмаштирарди. Мураббий ўша жароҳат ҳамма нарсани ўзгартириб юборгани, мағлубиятга сабаб бўлганлиги таъкидлаган”,- дейди Алишер Никимбаев. 


“Биринчи таймдан кейин мени нима учун учун алмаштирганини билмайман ва тушанмайман, жароҳатим йўқ эди. Менга ҳеч ким тушунтирмаганди ҳам. Ич кийимларимиздан пуллар топиб олишган деган гапга ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Бу ҳақида ўйлагим ҳам келмайди. Лекин, кўп нарса эсимдан чиқиб кетган, шунинг учун аниқ бирон гап айта олмайман. Футболда ҳамма хато қилади. Икки хил тайм ўтказганмиз. Биринчи бўлимда Ўмон ҳатто майдон марказигача кела олмаган. Иккинчи бўлимда умуман бошқача жамоага айланиб қолганмиз. Энди бу мураббийларнинг қарори, балки футболчига дам беришни истагандир”,- дейди терма жамоамиз собиқ ҳужумчиси Максим Шацких.


Қайд этилган натижадан сўнг бизда деярли ҳеч қандай имконият қолмаганди. Ушбу муваффақиятсиз ўйиндан ҳафсаласи пир бўлган футболимиз раҳбарлари Сальковни истеъфога чиқаришади. У катта умидлар билан олиб келинган, ҳаттоки, мураббийнинг истаги билан бир нечта хорижлик футболчилар маҳаллийлаштирилган эди. Шунда ҳам кўп ҳолларда Сальков нолир эди. Ашурматовнинг қизиққонлигини деярли ҳар бир матбуот анжуманида таъкидлаши, журналистларнинг саволларига аёвсиз жавоб қайтариши ҳақида эшитганмиз. Кейинги Хитой билан учрашувда термани унинг ёрдамчиси Леонид Остроушко бошлаб тушади. Шундай қилиб Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган учинчи хорижлик мутахассис ҳам бизнинг мақсадимиз сари етаклай олмаганди. 


ЖЧ-2002. Саралаш босқичи. Учинчи босқич.

Ўмон – Ўзбекистон – 4:2

13.10.2001. Маскат. “Султон Қобус” стадиони. 401та томошабин.

Бош ҳакам: Масайоши Окада (Япония)

Голлар: Ёқуб Ал-Мухайний 50, Фаузий Башир 52, Ёқуб Ал-Мухайний 83, Бадар Али 89, - Февзи Давлетов 5, Набил Ашур 27 (автагол).

Ўзбекистон: Алексей Поляков, Сергей Лушчан, Даврон Файзиев (Асрор Алиқулов, 52), Бахтиёр Ашурматов, Александр Хвостунов, Февзи Давлетов, Николай Ширшов, Андрей Власичев (Баҳодир Аннаматов, 60), Миржалол Қосимов, Максим Шацких (Андрей Акопянц, 46), Жаъфар Ирисметов.

Бош мураббий: Владимир Сальков

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика