UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14

Максим Шацких: “Уммонга 2:4 ҳисобида ютқазганимизда Сальков мени нима учун алмаштирганини билмайман” Янгиликлар

Максим Шацких: “Уммонга 2:4 ҳисобида ютқазганимизда Сальков мени нима учун алмаштирганини билмайман”

Яқинда бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали ЖЧ-2002 саралашидаги сафарда Уммон билан кечган, футболчиларимиз 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган учрашув ҳақида фикрлашгандик.

Куни кеча ўтказилган “Тезкор Студия”да Максим Шацких ва Алишер Никимбаев мазкур шубҳали ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

“Ҳа, ҳалигача бу ўйин ҳақида кўп савол беришади. Лекин, баҳс сотилган деган фикрга қўшилмайман. Турли гап-сўзлар, миш-мишлар кўп тарқалган. Футболчиларни ичига пулларни беркитгани, уни топиб олишганини ва шунга ўхшаш гаплар болалаган. Шахсан мен бу воқеага ишонмайман, ўйин келишилган деган нарсаларга ҳам умуман ишонмайман. Сафардан қайтгач, Владимир Сальков билан шахсан гаплашган эдим, Даврон Файзиев жароҳат олгани сабаб иккинчи тайм бошида ўйнай олмаганлигини, Уммон эса ўша 7 дақиқада иккита гол урганини айтганди. Мураббий Файзиев жароҳат олганини танаффусда билганида уни танаффусда алмаштирарди. Мураббий ўша жароҳат ҳамма нарсани ўзгартириб юборгани, мағлубиятга сабаб бўлганлиги таъкидлаган”,- дейди Никимбаев. 

Бир ўйин тарихи. Сальковнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд Уммон - Ўзбекистон 4:2         

“Биринчи таймдан кейин мени нима учун учун алмаштирганини билмайман ва тушанмайман, жароҳатим йўқ эди. Менга ҳеч ким тушунтирмаганди ҳам. Ич кийимларимиздан пуллар топиб олишган деган гапга ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Бу ҳақида ўйлагим ҳам келмайди. Лекин, кўп нарса эсимдан чиқиб кетган, шунинг учун аниқ бирон гап айта олмайман. Футболда ҳамма хато қилади. Икки хил тайм ўтказганмиз. Биринчи бўлимда Уммон ҳатто майдон марказигача кела олмаган. Иккинчи бўлимда умуман бошқача жамоага айланиб қолганмиз. Энди бу мураббийларнинг қарори, балки футболчига дам беришни истагандир”,- дейди терма жамоамиз собиқ ҳужумчиси Максим Шацких.


Қуйида "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин:


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика