UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Олтин тутса парвозланар «портлаш» эффекти Янгиликлар

Олтин тутса парвозланар «портлаш» эффекти

Теглар :  БоксОлимпиада
31-ёзги Олимпиада ўйинлари мамлакатимиз спорти, хусусан, миллий боксимиз довруғини дунёга достон қилди. Рио-2016 тарихга айланган бўлсада, унинг шукуҳи, кайфияти ҳамон мухлислар қалбида.

Тенгсиз табриклар, тантаналар тўлқини энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Истиқлол шодиёналари сари ошиқмоқда. Нега ошиқмасин?! Ахир мусобақанинг сўнгги кунида боксчиларимиз Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиада олтин шоҳсупасига кўтарилган бўлишса, эркин курашчиларимиз Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов бронза медалини қўлга киритишди. Шу тариқа спортимизда муҳтарам Президентимиз назарда тутган «портлаш» эффекти содир бўлди. Медаллар салмоғи залворли - 4та олтин (Ҳасанбой Дўстматов, Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров), 2та кумуш (Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиев) ва 7та бронза (Диёрбек Ўрозбоев, Ришод Собиров, Рустам Тўлаганов, Элмурод Тасмуродов, Муроджон Аҳмадалиев, Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов). Якуний натижа - 206та давлат орасида 21-ўрин! Бу истиқлол давридаги спортимизда буюк тарихий воқеа! Яшасин олтин ёғдуларга кўмилган ҳур Ўзбекистон!

 

Юртбоши айтгандек: бизники марра,
Беқиёс муштлашди Ҳасанбой ўғлон.
Зўрлигин кўрсатди яна бир карра,
- Ҳой рақиб, жим туриб, тан бериб, тўлғон!

Само мағлубларнинг додидан тўйди,
- Дунё ҳайратланиб ўзбекча туслан!
Залворли тошингни кўтариб қўйди,
Сенга раҳм айлаб паҳлавон Руслан!

- Олға, Шаҳобиддин! - дедик ҳайқириб,
Миша кўз ёшини орланмай тўкди.
Фазлиддин аталмиш дарё айқириб,
Сотомайор кучин чокидан сўкди.

Хаёлан Риода кездим сарсари,
Гоҳ қувонч, гоҳида изтироб ютдим.
Ортда қолди бари, шодон ёш-қари,
Олтин олқишлардан мунаввар юртим!

Ҳа, Рио-2016 мухлисларни юксак натижалар руҳи билан тўйинтирди. Очиғи, барчамиз ажойиб ғалабаларга кўникиб қолдик. Ишончимиз комилки, энди мухлисларимиз миллий терма жамоамиз ва «Локомотив»ни халқаро учрашувларда янада ўзгача иштиёқ билан қўллаб-қувватлашади. Айни чоғда мураббийлар ва футболчиларимизга нисбатан талабчанлик ҳам кучайиши табиий. ЖЧ-2018нинг сўнгги саралаш босқичида, ОЧЛ чорак финалида шунчаки, иштирок этиш энди мухлисларни сира қониқтирмайди. Самвел Бабаян шогирдларидан, «Локомотив» футболчиларидан фақат ва фақат ғалаба кутилади, футзалчиларимиз олдига жаҳон чемпионатига пухта ҳозирланиш талаби қўйилади. Гондурас олимпия жамоаси Рио-2016да 4-ўринни эгаллади. Гондурасликларга ҳурматни сақлаган ҳолда, айтамизки, футболчиларимиз маҳорат бобида улардан устундирларки, асло кам эмаслар. Бироқ нуфузли турнирларда иштирок, йирик натижалар масаласи ҳозирча футболимизнинг оғриқли нуқтаси. Тўғри, футзалчиларимиз жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олишди, лекин бу йўлланманинг қадрига етиш борасида муаммолар бор, чоғи. Акс ҳолда, озарбайжонлик футзалчилар билан дастлабки ўртоқлик учрашувида бир амаллаб дурангга эришган вакилларимиз  кейинги баҳсда бирдан бўшашиб кетишмасди. Ҳолбуки, ҳар бир ўйин­да юксак даражадаги концентрацияга амал қилиш - Мендез жамоасининг асосий вазифаси. Фақат шу йўл футзалчиларимизнинг кучли рақиблар билан тенгма-тенг кураш олиб боришларини таъминлайди.

Мухлисларга маълумки, «Лестер» ва «Арсенал»нинг потенциал имкониятлари бир-бирига мутлақо мувофиқ келмайди. АПЛнинг дастлабки турида мағлублик аламини туйган икки аламзада жамоа ўртасидаги баҳс жуда қизғин ва кескин кечди. Бутун учрашув давомида стадион гол умидида увлади. Афсуски, гол урилмади. «Лес­тер» кучли рақиб ҳужумидан ҳимояланишни уддалади. Футзалчиларимиз ҳам рақиб босимини шундай бартараф этишлари даркор. Кучлар нисбати ҳаддан зиёд баланд-паст бўлмаса, бу ишни муваффақиятли эплаш мумкин. Ана, АПЛнинг 1-турида «Суонси»га имкониятни бой берган «Бернли» бу сафар зафар суруридан маст «Ливерпул»ни «шок» ҳолатига туширди. Юрген Клопп неки имкон бўлса, ишга солди, лекин уларнинг барчаси бесамар кетди. «Бернли» «Ўлсам ҳам ғалабани бой бермайман!» қабилида иш тутди ва мақсадига эришди. Назаримизда, олий лиганинг ортда қолган турида «Андижон» ҳам шу йўлдан борди. Ўз майдонида «Қўқон-1912»дан енгилган Андижон клуби учун бошқа чора қолмаганди ҳам. Шу боис, «темирйўлчилар» билан басма-бас ўйнаган «Нефтчи» унинг босимига дош беролмади, шекилли. Ҳарқалай, Фарғонадаги баҳс натижаси АПЛдаги ҳисоблар каби ажабланарли ва ҳайратланарлидир. Яна бир бор таъкидлаймиз: кучлар нисбатидаги фарқ у қадар катта бўлмаса, ҳар қандай рақиб билан курашиш қийин­чилик туғдирмайди аслида. Бунинг учун мураббийнинг футбол фалсафаси ўйинчилардаги иштиёқ билан уйғунлашса, бас. «Уотфорд»нинг «Челси»га жиддий қаршилик кўрсатгани сабаби ҳам шу. Антонио Конте мағлубиятга учрашни истамагани учунгина «Челси» ғалаба қозонди. Ҳавас қилса арзийдиган мураббий у. Йўқ,«Челси» учун италиялик мутахассиснинг тиниб-тинчимаслиги, тинимсиз елиб-югуришлари эмас, балки Клаудио Раньери каби нозик футбол фалсафасига эгалиги муҳим. Унинг айнан шу жиҳати мураббийларимиз учун ибрат.

Эътибор берган бўлсангиз, Рио-2016 кумуш медалини қўлга киритган боксчиларимиз финал баҳсида фаолликлари билан яққол кўзга ташланишди, лекин баҳсга тактик ёндашув борасида ютқазишди. Тасаввур қилишингиз учун Бектемир Мелиқўзиевни «Атлетико»га қиёсласак, кубалик боксчи Лопес гўё, «Реал». «Реал» ҳар қанча кучли бўлмасин, айрим муҳим учрашувларда «Атлетико» унинг устидан зафар қучганини назарда тутсак, Бектемир Мелиқўзиевда ҳам ғалаба имконияти мавжуд эди. Бош­қа ҳамкасбларимиз хулосаларини билиш мақсадида мазкур баҳсни «Матч-ТВ» орқали кузатдик. Рус шарҳловчилари ҳам эътироф этишдики, ҳамюртимиз тайёр олтин медални қўлдан чиқарди. Уларнинг таъкидлашларича, дастлабки икки раундда ҳакамлар ҳаттоки, Бектемирга нисбатан ноҳақлик қилишди. Демак, ғалабани фаоллик эмас, аксинча, тўғри танланган тактика ва аниқлик белгилайди. «Металлург» - «Олмалиқ», «Севилья» - «Эспань­ол» учрашувларида қайд этилган ҳисоблар шу маънода тактик ёндашув чегараларини бузади. Очиқ курашда ғалаба омадлиларга кулиб боқади. Тажрибалар исботламоқдаки, боксчиларимиз учун ҳам, футболчиларимиз ҳам сўнгги ва ҳал қилувчи баҳслардаги очиқ кураш руҳи ўзини оқламайди. Боксчиларимизда ҳозирча кубалик рақибларини очиқ курашда енгадиган яққол устунлик йўқ. Миллий жамоамиз ва «Локомотив»нинг асосий рақибларга нисбатан ҳолати ҳам шу кабидир. «Барселона» «Бетис»ни, «Локомотив» «Сўғдиёна»ни, «Қизилқум» эса «Обод»ни йирик ҳисобда мағлуб этаверади. Бу борада ҳайрату-ажабланишга ҳожат йўқ. Мазкур баҳслар натижалари шунчаки, кучлар нисбатидаги устунликнинг кўзгуси. «Манчестер Сити»нинг бир ҳафта ичида сафарда 2та йирик ҳисобли ғалабага эришгани эса, алоҳида мавзу. Чунки «Стяуа» ҳам, «Сток Сити» ҳам кучли жамоалар учун тайёр «ем» даражасида заиф ҳисобланмайди. Фикримизча, бу ўринда ҳаммаси Гвардиола томонидан наинки «Манчестер Сити», балки бутун АПЛга олиб кирилган ёниқлик ва ёвқурлик жозибаси билан изоҳланади. «Сити»да футболчилар ўша-ўша, аммо мураббий бошқа, ўйин бошқача.

«Манчестер Сити» тимсолида АПЛга хос шиддат гвардиолача эҳтиросли ўйин жозибаси билан мувофиқлашмоқда. Албатта, ўзгаришлар бобида Жозе Моуриньо ҳам ундан ортда қолишни истамаяпти. «Беназир» Златанни ўзгача ўйнаш сари завқлантирмоқда. Златан ҳам Моуриньо каби мураббийни, АПЛ каби чемпионатни соғинганини, кутганини тобора баралла билдирмоқда. Бебаҳо ва заргар футболчининг фаолияти якунида шундай ажойиб муҳитга тушиши миллионлаб мухлислар орзуси эди. Негаки, Златан Ибрагимовичдек даҳо футболчилар ҳар доим туғилавермайдилар. Уларни эъзозлаш, ўйинларига хос фусункорликни мухлисларга тақдим этиш футболнинг буюк миссиясидир. Шу маънода асл ўзанига қайтаётган «МЮ», қадр топаётган Златан учун хурсандмиз, албатта. Таассуфки, «Пахтакор»га нисбатан бу каби руҳият ва кайфият йўқ мухлисларда. Тушунамиз, бир довондан бошқасига кўтарилиш учун аввало, пастга тушилади. «Шерлар»да ҳам шундай ҳолат кузатилаётгани аниқ. Аммо бу ҳол донгдор клубнинг шонли 60 йиллик тўйига тўғри келаётгани ачинарли. Жамоа мутасаддилари ва ҳомийлари наҳотки, мана шу қутлуғ санани баланд нотада нишонлаш имконини тополмасалар?! Унутмайликки, «Пахтакор» расмий нуқтаи назардан олиб қаралса, олий лиганинг бошқа клубларидан фарқланмайдиган, бироқ шонли тарихига кўра, алоҳида мақомга эга жамоадир. Унинг тарихи аслида футболимиз тарихи демакдир ва бунга бефарқ қараб бўлмайди.

Муҳаммад ВАЛИ

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика