UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Испаниянинг октябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  0 08:45Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувнинг энг зўри бўлди  2 08:13Футзал. Бугун Ўзбекистон ҳамда жаҳон футболи ва футзали афсоналари ўртасида учрашув бўлиб ўтади  2 07:42Ўзбекистон кубоги. Бугун финал!  24 00:50"Атлетико" Куртуага буюм отган мухлисларни кечирмади  0 00:15Сане АПЛга қайтиши мумкин  1 23:58Туркия. "Ризеспор" 5 ўйинлик голсиз, ғалабасиз сериясини тугатди, Алиқуловдан гол!  6 23:29А Серия. Мактомини, Лукакунинг голлари "Наполи"га ғалаба келтирди  3 23:10"Goal" "Ливерпуль"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  3 22:50Ривалдо Винисиус ва Мбаппе даражасидаги футболчи номини айтди  5 22:22Погбанинг дисквалификация муддати қисқартирилди  3 21:54БУМ! Шомуродов "Рома" билан шартномани узайтиради!  18 21:23Италиялик мураббий МЮга йўқ деди  8 20:58Пеп Гвардиола: "Мен бу ерда фақатгина мураббий эмасман"  1 20:27Тен Хаг кетадими? Рэтклифф жавоб берди  7

Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак Янгиликлар

Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак

Қуйидаги мақола орқали нима учун Олимпия ўйинларига футбол керак эмаслиги, бунинг ўрнига ФИФА U-23 жаҳон чемпионати ташкил қилиниши кераклиги ҳақида сўз юритамиз.

Шубҳасиз, Олимпиада ҳар тўрт йилликнинг энг катта спорт мусобақаларидан бири ҳисобланади. Бунда бир нечта спорт тури бўйича профессионал спортчилар ўз кучини синаб кўради. Лекин футбол бошқа спорт турларига нисбатан анча илгариб кетгани ҳамда ниҳоятда томошабоп эканлигини инобатга олсак, футболни бошқа спорт турларига қўшиб ўтказиш, бошқа спорт турлари имижига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Оддий мисол, Париж олимпиадасини олайлик. Футбол терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Олимпиадага чиққани учун мухлисларнинг эътибори биринчи навбатда футболга қаратилди, қачонки терма жамоамиз ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатгач, секин-аста бошқа спортга ўта бошладик. Бу табиий ҳол, чунки Ўзбекистонда ишқибозларнинг жуда катта фоизи барибир футболни кузатади.




Олимпия ўйинларида футболни олдин шунчаки томошабин сифатида кузатардик. Энди бўлса янаям ичкарироқ киришишга ҳаракат қилдик. Ва кўрдикки, бу ерда бир нечта муаммоли саволлар бор экан. Масалан, Олимпия шаҳарчасида фақат 23 кишининг яшашига рухсат берилади. Шундан 18таси футболчилар бўлса, 5 киши жамоа мураббийлари бўлади. Биз нима қилдик, ҳамма 23 футболчини бир жойга йиғиб, мураббийларимиз алоҳида яшади. Жуда ғалати, тўғрими?

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, мураббийлар доим жамоа билан бирга бўлиши керак эмасми? Алоҳида яшаш бир нечта муаммоларни юзага келтиради. Оддий мисол, назарий сабоқ ўтказишнинг ўзида қийинчилик юзага келади. Бундан ташқари, футболчиларнинг еб-ичиши, ётиб-туришини назорат қилишда муаммо пайдо бўлади.

Бундан бошқа яна қандай қийинчиликлар бўлганини бош мураббий Тимур Кападзе ОАВ билан учрашув чоғида айтиб ўтди. Гуруҳдан чиқа олмадик, шунга баҳона қиляпти деган гаплар бу ерда шарт эмас. Барибир ҳар қандай халқаро мусобақада шароит яхши бўлиши керак.

Иккинчи масала - ФИФА ва Халқаро Олимпия қўмитасининг ўзаро муносабатлари. Яъни, ишнинг асосий қисмини ФИФА қилади, мусобақага тақвим тузади, саралашни ва ўйинларни ўтказади. Олимпиада тақвимини тузади, ўйин кунларини белгилайди. Лекин қарор қабул қилишга келганда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) биринчи планга чиқади. Ва бунда ФИФАнинг гапи умуман инобатга олинмайди.




Масалан, 24 июль куни бўлиб ўтган Аргентина - Марокаш баҳсини олайлик. Расмий протоколга кўра, Аргентина ўйинни 1:2 ҳисобида бой берди. Лекин майдонда нималар бўлди? Аргентина 90+16-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, аммо орадан 2 соат ўтиб ташкилий қўмита Аргентина урган голни бекор қилди ва жамоанинг мағлубияти қайд этилди.

Наҳотки, битта голни аниқлаш учун 2 соат вақт кетса? Ва нима учун ўша гол бекор қилинган экан, қарор шу заҳоти ҳамма стадиондалигида айтилмади деган савол ҳам юзага келади. ФИФА эса ҳайрон, чунки қарорни ХОҚ қабул қилди. Улар эса ФИФАга аралашма дейишди.

Шунинг учун нима қилиш керак? Футбол билан боғлиқ дунё миқёсидаги мусобақаларни фақат ФИФА ўтказиши керак. Бунинг учун эса Олимпиада футболдан воз кечиши талаб этилади. Шунда ФИФА учун янги мусобақа пайдо бўлади: бу - U23 жаҳон чемпионати.

Ҳозирги пайтда ФИФА эркаклар ўртасида футбол бўйича қуйидаги мусобақаларни ўтказиб келмоқда.

1. U-17 жаҳон чемпионати (тоқ йиллари (2 йилда бир) ўтказилади. Охиргиси 2023 йил Индонезияда ташкил қилинди).

2. U-20 жаҳон чемпионати (тоқ йиллари (2 йилда бир) ўтказиб келинмоқда. Охиргиси 2023 йил Аргентинада ташкил қилинди).

3. Жаҳон чемпионати (жуфт йиллари (4 йилда бир) ўтказилади. Охиргиси 2022 йил Қатарда ташкил қилинди).




Кўриб турганингиздек, тоқ йиллари ФИФАнинг иккита катта мусобақаси бор. Жуфт йиллари эса катталар ўртасида 4 йилда бир бўладиган жаҳон чемпионатини ҳисобга олмасак, бошқа мусобақа йўқ.

Шунинг учун ФИФА Олимпиада ўтказиладиган йили ўзи алоҳида U-23 жаҳон чемпионатини ўтказиши керак. Шунда мусобақани ўтказишдан тортиб, муаммоларни ҳал қилиш ва барча ташкилий иш ўзининг зиммасида бўлади. Қолаверса мураккаб қарорларни ҳам ФИФА қабул қилади ва ишига ҳеч ким аралашмайди.

Олимпиададан футболни чиқариб юбориш Халқаро олимпия қўмитаси учун ҳам яхши бўлади. Бошқа спорт турларига эътибор кучаяди. Қолаверса, U-23 жаҳон чемпионатининг нуфузи барибир Олимпиададаги футболдан баланд бўлади.

Бу қандай форматда бўлади?

U-23 жаҳон чемпионати форматини тузиш учун ортиқча бош қотириш ҳам шарт эмас. ФИФА шу пайтгача ўтказиб келган жаҳон чемпионатидаги 32талик форматни шу мусобақага тадбиқ қилади.

Маълумки, асосий жаҳон чемпионати 2026 йилги мундиалдан бошлаб 48та терма жамоа иштирокида ўтказилади. 32талик формат охирги марта Қатарда ташкил қилинди ва охиргиси бўлди. Лекин шу формат барибир бошқача эди. Кўпчиликка хуш ёқарди.

Энди эса бу форматни яна қайтадан юзага келтириш учун шунга яраша мусобақа ташкил қилиш керак. Бунинг учун U-23 жаҳон чемпионати қўл келади. Майли бунда учта ёши катта футболчи ўйнамасин, фақат 23 ёшгача футболчилар ўйнасин, лекин аминмизки жуда қизиқ мусобақа бўлади.




Дунёда 23 ёшгача юлдузлардан кимлар бор?


Агар ФИФА U-23 жаҳон чемпионатини йўлга қўйса, кичик мундиалда юлдузлардан кимлар ўйнайди? Албатта, ҳозирги ёшини ҳисобга олган ҳолда. Қуйида 23 ёшгача юлдуз ўйинчиларни келтириб ўтамиз.

Букайо Сака (Англия)
Флориан Виртц (Германия)
Эдуардо Камавинга (Франция)
Жамал Мусиала (Германия)
Гави (Испания)
Жуд Беллингэм (Англия)
Педри (Испания)
Йошко Гвардиол (Хорватия)
Жереми Доку (Бельгия)
Нико Вильямс (Испания)
Расмус Хойлунд (Дания)
Коул Палмер (Англия)

Хуллас, рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Кўпчилик бу футболчиларни яхши билади. Тан олайлик, ҳозирги Олимпиада футболи кўпчилик жамоаларга ёқмаяпти. Шу боис клублар ўз ўйинчиларини Олимпиадага қўйиб юборишни истамайди. Лекин ФИФА U-23 жаҳон чемпионати ташкил қилинса, ўйлаймизки мусобақага қизиқиш умуман бошқача бўлади. Ва яна бир муҳим жиҳати, U-23 жаҳон чемпионати кўп клублар учун янги мавсум олдидан ярмарка вазифасини ўтаб беради.

Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

Х.Холиқов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
07 авг 14:10:24
Azamat Turgunov
Xammani shaxsiy fikri bor togri. Argentina-Marokash oʻyini nega 2 soat oʻtib davom ettirildi va VAR qarori bilan gol xisoblanmadi? Jurnalist mavzuni olib chiqtimi demak xar bir yozvotgan maqolasidiga mavzuni chuqur oʻrganish kerak. Argentina gol urganidan keyin Marokash muxlislari oldida juda nooʻrin nishonladi( deyarli 80% muxlis marokashniki edi aslida) va tabiiyki muxlisla bunga jim qarab turolmadi yetmaganiga oxirgi soniyalardigi gol ulani oyoqqa turgizdi va maydonda toʻpolon bolishi arafisda hakam oʻyinni usha joyidan toʻxtatdi bu togri qaror oʻyin yakunlanmadi shunchaki toʻxtatib turildi. Shu 2 soat davomida muxlislani tartibga solish, ularni stadiondan chiqarib tashlash uchun ketti Va buni ichida futbolchilar qizib olishlari uchun yana 5-10 daqiqa berildi. Keyin odatdagide oʻyin davom ettirildi toʻxtatilgan joyidan va VAR orqali korib bekor qilindi. Muxlisla tushib ketganidan keyin iloji bolmadi hakam toʻxtatti. Oʻyinni ertasiga kochirisham deyarli ilojsizidi shunga qaror togri boldi dib oyliman. Shantaj qilgan Argentina boldi oʻyin tugadi dib oʻylaganidik dib lekin Marokash oʻyinchilari bundan xabari bolishi yani toʻxtatib turilganidan lekin argentinani xich qaysi delegatsiya azosi boshqacha gap gapirishi bu kulguli chunki hakam ikkala tomon vakiliga izox beradi oʻyin komissari bilan…. Xurmatli jurnalist maqola yozganda muxlislaga, oʻquvchilaga sovol berilmidi nima uchun tugab yana davom ettirildi dib ! mavxum narsa yetkazib beriladi shunaqa vaziyat boldi dib jurnalist surishtiruvi asosida… Olimpiadadan chiqarilmasligi kere futbol shunchaki Olimpiya shaxarchasida yashamasligi kere aloxida mexmonxonalada turishi kere boldi. Keyin bu muammo aynan shu yili kuzatildi . Tokio-2021, Rio-2016, Lodon-2012 bu narsala boʻgan lekin ular musobaqaga profissional yondashgan va bunaqa savollaga sababchi bolishmagam bu mavzu koʻtarilmagan. Faqat futbolda emas suzish boyicha Olimpiya chempioni italiyalik xam mexmonxonadan norozi bolib parkta yerda uxlagan. Bu Fransiyani muammosi tarixdagi balki en yomon olimpiada tashkilotchilik boyicha
+1   
07 авг 22:34:32
Salah Muhammad
Зўр фикр фифага жўнатиш керак қўрқмай Олимпиадага футзални киритиш керак буниям фифага Ёзиш керак ўшанда футзалам дунёда бунданда оммавийлашиб кучаяди биз футзалда кучлимизку Худо хохласа медал ларга илинардик
+1   
07 авг 15:43:51
Aziz Yuldashev
Қизиқ
+1   
07 авг 14:02:42
bayernmyunhen beyernmyunhe
Фифа аралашмагани учун уйинлар яхши ӯтяпти ҳаққонии. Агар харомхӯр инфантино ташкилоти ӯтказганда чемпион олдиндан белгилаб олинарди.
+1   
07 авг 13:42:16
Adham_realmadrid
Maqolada yaxshi taklif ilgari surilgan buni faqat xalqaro miquosda muhokamaga chiqarish kerak effekt beradi!
+1   
07 авг 13:33:18
Tigr
Балки қайсидир маънода тўғридир лекин Футбол спортнинг номер1 тури ҳисобланади! Олимпиадага Футзални хам олиб кириш керак!
   
08 авг 03:35:03
Diyorbek Tirkashev
Eyy buyog'i qiziq bo‘ldiyu, futbolda nohaqlik Argentina va Marakosh o‘rtasidami? Meni fikrimcha siz sport jurnalisti emassiz. Qolgan sport turlarini ham o'zlarini federatsiyalari tomonidan yo‘llanma berilmaydi yoki saralashni XOQ o‘tkazadimi? men bir sport muxlisi sifatida adashdimmi?
   
07 авг 19:27:41
FAQAT OLG'A
Futboldan voz kechishga asosiy sabab menimcha 23 ta futbolchi 1 oltin kumush yoki bronza yutadi bitta 14 yoshli qiz baddiy gimnastikada bir necha yo‘anlishda bir necha medal yutadi savol mantiq qani Olimpiyada jamoaviy va yakkalik olimpiyadaga bo‘linishi yoki shundoq ham musobaqalari ko‘p bo‘lgan futboldan voz kechishi lozim
   
07 авг 19:24:59
Zayniddin
FIFA QATARDA KÒRSATDI NIMAGA QODIRLIGINI, KATAR CHM BÒLDI
   
07 авг 19:21:39
Zayniddin
Snayper Snayper фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хаво иссик бу думбиларни тугри тушинишимиз кк.иссикни тасирида гапириб юборишган
Aksincha konditsioner tagida uyqu tush atalash fikr
   
07 авг 17:38:21
Football-Soccer
O'ylab ko'rishga arziguli fikrla lekin...
   
07 авг 17:36:02
Sanjar Tojiboyev
Жаноб Холиков уз услубида :) 1 дан марокаш Аргентина уйинида тартибсизлик ун уйин тухтатилда ва кейин давом этиб уйин холатида гол бекор булди. 2 фикр эса ахмокона. Сизни мантикизга асослансак футболни фифа, боксни IBA, теннисни теннис федерация, баскетболни Узини федерацияси утказиши кк эканми шунда.
   
07 авг 17:17:40
Snayper Snayper
Хаво иссик бу думбиларни тугри тушинишимиз кк.иссикни тасирида гапириб юборишган
   
07 авг 16:45:29
Rasul Matkarimov
Maqola yozgan odam Dumbulmi nima menda bitta savol bor lekin javobini bilaman deganday qilipdi??Nega ikki soat otib bekor qilindimish Oyin toxtab qolgan joyidan davom ettirildi keyin esa golni bekor qildi Bu menimcha Argentinani muxlisi bolsa kerak
   
07 авг 14:34:22
Fudbol klub
Olimpiyadachilarmz qolidan kelgancha oynashdi boshqa bahonalar Kerakmas Neftchi muhlisiman Jasur Husayinlarni oyni yaxshi emasligini bilardim erta yuldizliy kasaliga uchragan salga yeqilib jarima zarbasini sorashi olimpiadadayam korinib qoldi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика