Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди
11 авг 13:05
Янгиликлар
Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди
Япония терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Кунишигэ Камамото 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бу ҳақда Япония футбол ассоциацияси (JFA) матбуот хизмати маълум қилди.
Камамото якшанба куни эрталаб Осака префектураси касалхонасида пневмониядан вафот этди.
Ҳужумчи Япония терма жамоаси сафида 76 ўйин ўтказиб, 75 та гол урган. Камамото терма жамоадаги барча даврларнинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. 1968 йилда Мекcикада бўлиб ўтган Олимпиадада Япония билан бронза медалини қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар