Ольмо Лапортага ишонади ва "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти

Alisher
6 янв 2025, 07:58
"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо клубдан кетмоқчи эмас.

26 ёшли хавбек ўйинчини жорий мавсум Испания чемпионати иккинчи қисми учун рўйхатдан ўтказишга бор кучини сарфлашга тайёр бўлган "Барселона" президенти Жоан Лапортага ишонади.

Ольмо бошқа клубларнинг таклифини рад этмоқда, сабаби фақатгина "Барселона"да ўйнашни хоҳлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига олдинроқ "кўк-анорранглилар"га Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказишни рад этганди. Икки ўйинчи ҳам январда жамоани текинга тарк этиши мумкин.


"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›