UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  0 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  8 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  7

"Олмалиқ" иродали ғалабага эришди Янгиликлар

"Олмалиқ" иродали ғалабага эришди

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Қўқон-1912" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 2:1
18 апрель 2015. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Гол: Ориф Мамажонов, 61. - Неманья Йованович, 72. Зоҳир Пиримов, 85.

Огоҳлантириш: Жалил Кимсанов, 23. Алексей Николаев, 37. Саламат Қутибоев, 45. Фурқат Ҳасанбоев, 71. Ҳасанбой Эргашев, 74.

"Олмалиқ": 1.Тимур Ғаниев, 4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Евгений Гоголь (С), 8.Саҳоб Жўраев, 10.Шавкат Саломов, 17.Камолиддин Мурзоев, 21. Саламат Қуттибоев (27.Никита Павленко, 62), 55.Адриан Кашкавал, 70.Арслонмурод Омонов (11.Зоҳир Пиримов, 68), 77. Жаҳонгир Абдумўминов, 84.Неманья Йованович.
Захира: 35.Никита Шквирин, 3.Азамат Исроилов, 7.Ғулом Ўрунов, 9.Исломбек Исоқжонов, 23.Сарвар Жўраев.

"Қўқон-1912":
16.Андрей Бакланов (С), 3.Ҳасан Эргашев, 5.Жалил Кимсанов (7.Иззатбек Ғаниев, 34), 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Дониёр Усмонов, 18.Сардор Эминов, 19.Владимир Аргун, 22.Ориф Мамажонов, 24.Илья Ильин, 28.Алексей Николаев (Фурқат Ҳасанбоев, 46), 29.Игорь Голбан.
Захира: 12.Азиз Ашуров, 4.Қаҳрамон Маҳамаджонов, 8.Нодир Қўзибоев, 9.Носир Отақўзиев, 20.Хуршид Мухторов, 23.

 
                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ



Ажойиб ўйин учун ҳар икки жамоа футболчиларига ҳам раҳмат айтиш керак! Бундай баҳслар шубҳасиз олий лигани безайди!


Шу тариқа майдон эгалари иродали ғалабага эришди. 

90+2. Учрашув якунланди!


90. Бош ҳакам иккинчи таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.


88. "Олмалиқ" ҳужумга зўр бермоқда.


87. ЗАРБАААА! Саломов! Шавкат ўнг оёқда дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.



86. Никита Павленко қарама-қарши қанотда турган жамоадоши Пиримовга ҳаволатиб тўпни оширди. Зоҳир тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон аниқ зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.


85. ГООООЛЛЛ! Зоҳир Пиримоооов! Супер ГОООЛЛЛ!

83. Саҳоб Жўраев чап қанотдан Ўруновга жуда қулай пас оширди. Ғуломнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

80. Игорь Шквирин ва Рустам Абдуллаев майдон четида шогирдларига кўрсатма берган холда, ўйинни катта ҳаяжон остида кузатмоқда.


79. Ҳар икки жамоа ишқибозлар "яна бита гол" дея ҳайқирмоқда



78. Бугунги ўйинни кузатиш мақсадида "Локомотив" устози Вадим Абрамовнинг ҳам стадионга ташриф буюрганини айтиб ўтиш лозим.


77. "Қўқон-1912" қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнамоқда.



76. Ҳакам футболчиларни ортиқча аяб ўтирмаяпти.


75. Огоҳлантириш! Ҳасанбой Эргашев! 


72. ГООООЛЛ! Саломов ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Меҳмонлар жарима майдони ичида юзага келган пала-партиш вазиятда Йованович тўпни дарвозага киритиб, ҳисобни тенглаштирди.


71. Огоҳлантириш! Фурқат Ҳасанбоев. Жарима зарбаси. 


70. Меҳмонлар Владимир Аргунга нисбатан қўполлик ишлатди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўсатмоқда.



68. Ўзгариш! Арслонмурод Амонов ўрнига Зоҳир Пиримов тушди. 


66. Дарвоқе, голдан сўнг Игорь Шквирин марказий ярим ҳимоячи Қутибоев ўрнига Никита Павленкони майдонга туширди.


65. Камолиддин Мурзоевнинг зарбаси анчагина ноаниқ кўриниш олди. 


64. Огоҳлантириш! Илья Ильин! Жарима зарбаси!

62. Мезбонлар энди асосий эътиборини ҳисобни тенглаштиришга қаратиши аниқ.

61. Эминовнинг ошириб берган тўпидан сўнг Мамажонов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.


61. ГООООООЛЛЛЛЛ!!!! Ориф Мамажонов!



59. Арслонмурод Амонов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ташланди ва тўпни меҳмонлар жарима майдони ичига ошириб берди. Тўпни эса аввлига Ильин қайтарди, сўнгра Бакланов тўпни узоқлаштирди. 


58. ХАВФЛИ ҲУЖУУУММ! Дониёр Усмонов рақибидан қочиб кетиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо унинг берган зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб майдонни тарк этди.

57. Учрашувдаги шиддат анчагина ошди.

56. Энди ҳужум қилиш навбати меҳмонларга келган кўринади. Иззат Ғаниев тўпни жарима майдони ичига узатди. Тўпни Гоголь қайтаришга эришди. 


54. Мезбонлар яна бир бор жарима зарбасини амалга оширмоқда. Саломов жарима майдони ичига тўпни ҳаволатиб узатди. Кашкавал бош билан тўпга зарба берди. Тўп майдонни тарк этди.



50. ХАВФЛИ ВАЗИИЯЯЯЯТТ! Мурзоев шериги Абдумўминовга жуда қулай пас узатди. Аммо Жаҳонгирнинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди. 


48. Саломовнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатиб берган тўпига Амонов бош билан дарвоза томон зарба берди. Аммо зарбага салгина аниқлик етишмади.



46. "Қўқон-1912" таркибида ўйинчи алмаштирилди. 

Николаев ўрнига Фурқат Ҳасанбоев харакат қилмоқда.


Иккинчи таймга старт берилди.

Жамоалар танаффусдан қайтмоқда. Иккинчи бўлим бошланаши арафасида!

Учрашувда илк голни "Қўқон-1912" аъзоси Муҳаммаданас Ҳасанов киритган бўлса, унга "Олмалиқ" ҳимоячиси Сарвар Жўраев битта голи билан жавоб берди.

Кеча ушбу жамоаларнинг ёшлари ўртасида кечган баҳсда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.


45+2. Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 


45. Биринчи бўлим тўхталишлари учун бош ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

45. Огоҳлантириш! Саламат Қутибоев! Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтаётганида Қутибоев рақиби Усмоновни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.


43. Саломов ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Жарима майдони ичига узатиб берилган тўпга  Гоголь, Қутибоев ва Кашкавал етиб кела олмади.

42. Мезбонларнинг ҳужуми хавфли тус олмоқда. 


41. Зарбааа! Қутибоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини аввалига Бакланов қайтарди. Сўнгра Хасанбой Эргашев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

40. Учрашув қўплолликларга бой тарзда кечмоқда. 

38. Саломов жарима зарбасини амалга оширди. Шавкатнинг зарбасидан сўнг тўпни Бакланов муштлари билан уриб, қайтаришга эришди.


37. Огоҳлантириш! Алексей Николаев! Хожиакбаровга нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам жарима зарбаси белгилади.

34. Учрашувдаги илк ўйинчи алмаштирилиши! "Қўқон-1912" таркибида Жалил Кимсанов ўрнига Иззат Ғаниев туширилди. 


33. Амоновнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп Голбанга тегиб қайтди.

32. ЗАРБААААА! Дониёр Усмонов ўнг қанотдан жарима майдони ичига ёриб кириб, рақиб тақибида бўлишига қарамай дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ғаниев тўпни қийинчлик билан ушлаб олди.


28. Ориф Мамажонов чап қанотдан олдинга юриш қилиб, тўпни Усмоновга узатди. Аммо Гоголь чаққонроқ харакат қилиб тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди.


25. Хавфли вазияяят! Абдуқаҳҳор Хожиакбаров ўнг қанотлан тўпни меҳмонлар жарима майдони ичида турган шериги Йовановичга узатмоқчи бўлди. Аммо меҳмонлар тўпни қайтарган холда хавфни бартараф этиб юборди.  


25. Футболчилар тўп учун курашда бир-бирини аяб ўтирмаяпти. 


23. Огоҳлантириш! Жалил Кимсанов! Бош ҳакам Зокир Қодиров  "Қўқон-1912" ҳимоячисини рақиби Саҳоб Жўраевга нисбатан қўполлик ишлатди деб топди ва уни сариқ карточка билан сийлади.


19. Бугунги ўйинда севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Қўқондан ҳам бир гуруҳ ашаддий ишқибозлар Олмалиқ шаҳрига келганини айтиш лозим. 


17. Зарбааа! Саламат Қутибоевнинг таҳминан 16 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

15. Баҳс ҳозирча тенг курашлар остида ўтмоқда. Жамоалар навбатма-навбат ҳужум ташкил этмоқда. Лекин самара йўқ.


13. Тажрибали футболчи Алексей Николаев бугун чап қанот ҳимоясида харакат қилмоқда. 


12. Меҳмонлар энди жарима зарбасини амалга оширмоқда. Мамажоновнинг ҳаволатиб рақиб жарима майдони ичига узатган тўпини Йованович бош билан қайтариб юборди.


10. Арслонмурод Амонов ўнг қанотда катта тезлик билан олдинга ташланди ва Николаевни ортда қолдириб, тўпни жарима майдони ичига узатди. Аммо тўп қарама-қарши қанотда турган Саломовга етиб борди. Хавф бартараф этилди.


9. Голбан марказдан тўпни ўнг қанотга узатиб, Эминовни олдинга чорламоқчи  бўлди. Аммо ён чизиқ ҳаками Сардорни ўйиндан ташқари холатда дея баҳолади. 


6. Дарвоқе, қўқонликларнинг етакчиси Азиз Тўхтабоев ўтган турда жарохат олганди. Шу боис бўлса керак у бугун учрашув қайдномасига киритилмаган. 


5. Меҳмонлар аъзоси Ориф Мамажоновга жарохат етказилди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатиб, майдон ташқарисига олиб чиқиб кетмоқда.

3. Ўйиндаги илк жарима зарбасини "Олмалиқ" футболчилари амалга оширди. Саломовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсининг анчагина юқорисидан ўтиб кетди.

2. Меҳмонлар тўпни ўйинга киритган холда, учрашувни бошлаб берди.


1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Айни дамда ҳар иккала жамоа футболчилари майдонга чиқиб, чигалёзди машкларини бажармоқда.


Рустам Абдуллаев бош мураббийлигидаги “Қўқон-1912” эса 10-ўринда бормоқда. 


Игорь Шквирин бошқарувидаги “Олмалиқ” бугунги кунгача турнир жадвалида 8-ўринни банд этиб турибди.


Бугун “Олмалиқ” ва “Қўқон-1912” жамоалари олий лигада ўзаро илк учрашувини ўтказади.


Мазкур учрашув олий лиганинг 5-турига якун ясаб беради.


Олмалиқ шаҳридаги “ОКМК” спорт комплекси стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.


Ассалому алайкум қадрли футболи ишқибозлари!



- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика