UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Эшитдик-да! "Ланс" Евро-2024 қаҳрамонларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 15:25"Интер" "Бавария" футболчисини ижарага олмоқчи  0 14:54Де Лигт АПЛ клуби билан келишувга эришди  2 14:28"Реал"да Луниннинг ўрнини ким эгаллайди?  1 13:57"Челси" "Тоттенхэм"га рад жавобини берадими?  0 13:28"Реал" Дэвиснинг трансфери бўйича янги музокаралар бошламоқчи  2 12:45"Челси" Осимхен учун "Наполи"га Лукаку ва Казадеини таклиф қилишга тайёр  1 12:14"Челси" "Атлетико" футболчиси бўйича янги музокараларни ўтказди  2 11:41А Серия клуби Хуммельсни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:17МЮ 40 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр. Форвард жамоаси билан Евро-2024 ярим финалига йўл олди  2 10:50Италия термаси аъзоси «Арсенал»га ўтади. Футболчининг трансфер тафсилотлари маълум  5 10:23Криштиану Роналду «Евро»даги мағлубиятдан сўнг португалиялик мухлисларга мурожаат қилди  38 10:15Копа Америка. Уругвай - Бразилия 0:0 (пенальтилар 4:2), Родригони "чопишди", Уругвай ярим финалда  3 09:55«Манчестер Сити» афсонаси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришига яқин  13 09:28«Қизилқум» халқаро турнирда иштирок этиш учун Россияга етиб борди  8

Олим Арифов: "Бу ёшда ФИФА комиссари бўлиш фантастика" Янгиликлар

Олим Арифов: "Бу ёшда ФИФА комиссари бўлиш фантастика"

Ҳамюртларимиз орасида ФИФА ва ОФК байроғи остидаги турли мусобақаларда ҳакамлик ёки ассистенлик қилаётганлар етарли.
Аммо комиссар ҳамда назоратчилар борасида бундай фикр билдиролмаймиз. Назоратчилардан биргина Фарҳод Абдуллаевни тилга олсак, комиссарлар 2 нафаргина  ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ва федерация техник бўлими бошлиғи Олим Арифов. Эътиборлиси, 28 ёшли Арифов ОФКнинг энг ёш комиссари ҳисобланади. Яқинда Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник бўлими бошлиғи, ОФК комиссари Олим Арифов ФИФА комиссарлари рўйхатига киритилди. Шу пайтгача ОФКга кирувчи мусобақаларда комиссар сифатида ишлаб келган Арифов эндиликда ФИФА тасарруфига кирувчи мусобақаларда, жумладан ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида ҳам комиссар сифатида ишлайди. Биз ёш мутахассисимиз билан учрашиб, ундан қисқача интервью олдик.

- Олим, авваламбор, сизни ФИФА комиссари сифатида эътироф этилганингиз билан табриклаймиз. Бу хабарни биринчи бўлиб ким ва қачон етказди?
- Табрик учун катта раҳмат. Мен Жанубий Кореяда эдим. Кечқурун меҳмонхонада ишлаб ўтирсам, интернет орқали ОФКдан шундай хабар келди. Очиғи, аввалига бунга ишонмадим. Менга худди тушдек туюлди. Кимдир апрель ҳазили қилаётган бўлса керак, деб ўйладим. Эртаси куни эрталабдан табрикларни қабул қилишни бошладим. ОФК ва ФИФАда ишлаётган ҳамкасб дўстларим, танишларим табриклашди. Шундан кейингина бу маълумотнинг ёлғон эмаслигига ишонч ҳосил қилдим.

- Бу сиз учун кутилмаган ҳолат бўлдими?
- Албатта. Бу ёшда ФИФА комиссари бўлиш шахсан мен учун оламшумул янгилик. ФИФА комиссари бўлиш орзуим эди, лекин бу даражада тез ўз мақсадимга етаман, деб сира ўйламаган эдим. ОФК комиссари сифатидаги фаолиятим 2011 йилда бошланган. Шу қисқа вақт оралиғида ОФК байроғи остидаги мусобақаларда ишладим. Жумладан, клублар ўртасида ОФК Кубоги ҳамда ОЧЛ, шунингдек терма жамоалар миқёсидаги ўйинларда умумий ҳисобда 60га яқин учрашувларда комиссарлик қилдим. Бир сўз билан айтганда, бу мен учун 2015 йилнинг энг яхши янгилиги бўлди.

- Сизни ФИФАнинг энг ёш комиссари сифатида ҳам табрикласак бўладими?
- Менимча, бу мавзуда тайинли жавоб беришга қийналаман. Сабаби, ФИФА комиссарларининг рўйхати фақат футболнинг шу юқори ташкилотида бор. Аммо, ҳар қандай ҳолатда ҳам мен хурсандман ва ўзимни ФИФАнинг энг ёш комиссарларидан бири деб биламан. Бу ёшда ФИФА комиссари бўлиш шунчаки фантастика! Тўрт йил ичида ОФК комиссари мақомидан ФИФА комиссари даражасига кўтарилдим. Агар бу йил ФИФА комиссарлари сафида жой ола билмаганимда, буни яна 4 йил кутишимга тўғри келарди. Чунки ФИФА тўрт йилда бир маротаба ФИФА комиссарлари рўйхатига ўзгартириш киритади. Кимдир ушбу рўйхатдан чиқарилади, яна кимлардир таркибга киритилади. Ўзим учун тарихий воқейлик 2015 йилда амалга ошганидан бениҳоя хурсандман.

- Комиссарлик билан параллел равишда сиз ЎФФ техник бўлими бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритяпсиз. Ушбу бўлимнинг фаолияти қандай давом этяпти?
- Вазирлар Маҳкамасининг 214-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича белгиланган режа асосида иш олиб боряпмиз. Бу қарорда барча спорт турлари, хусусан, футболда ҳам мураббийлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирларига алоҳида урғу қаратилган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ёш мураббийларни имтиҳондан ўтказиб келяпмиз. Улар кўрсатаётган натижалар асосида кўпроқ нималарга эътибор қаратишимиз кераклигини ўзимиз учун аниқлаб оляпмиз. ОФК ва ФИФА томонидан пойтахтимизда мунтазам ташкил этиб келинаётган PRO гувоҳномаси учун ўқув-курсларини ҳам ўтказишга ёрдам беряпмиз. Бизда мураббийларни ўқитиш тизими яхши йўлга қўйилган. PRO лицензияси учун ўқув жараёни юқори савияда ташкил этилади. Мураббийларга хорижлик кўзга кўринган инструкторлар сабоқ беришди. Улар орасида германиялик Эрик Ротмюллер ва англиялик Гари Филлипсни алоҳида қайд этиб ўтишим керак. Эрик Германия миллий терма жамоаси мураббийлар штабида 10 йил ишлаган. Бой тажрибага эга мутахассис. 1996 йили Европа чемпиони ҳам бўлган. Гари эса Англия ўсмир ва ёшлар терма жамоаларида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий  ролини бажарган. Боруссиянинг ҳозирги бош мураббийи Юрген Клопп ҳам ўз вақтида Эрик Ротмюллер қўл остида PRO гувоҳномаси учун ўқиган ва имтиҳон топширган. Шунга қараб хулоса чиқарсак, Тошкентда PRO учун ўтказилаётган ўқув-курслари савия бўйича чакки эмас.

- Фикрингизга қўшиламан, лекин натижа биз учун унчалик ҳам яхши бўлмаяпти. PRO лицензияси эга бир неча мураббийларимиз бугунги кунда ишсиз юришибди. Буни рақобат билан боғлаш мумкинми ёки бунинг бошқа сабаблари ҳам борми?
- Ҳақиқатан ҳам олий тоифали мураббийларимизнинг айримлари ишсиз юришибди. Бизда ҳорижда бўлгани каби клублар кўп эмас. Бу йилдан олий лигадаги клублар сони 16тага етказилди. Шу пайтгача 14та жамоа иштирок этиб келаётганди. PRO гувоҳномасига эга мураббийларимиз сони 60дан ошиб қолган. Табиийки, мураббийлар сони клублардан кўп. Бу муаммо фақат бизда эмас, бутун дунёда бор. Мураббийлар сони ҳамиша клублардан кўп бўлади. PRO лицензиясига эга мутахассисларимиз эса яхши жойда, камида олий лига клубларида ишлашни исташяпти. Олий гувоҳномам бўла туриб, 1-лигада ишлайманми? қабилида ўйлайдиган мураббийларимиз ҳам йўқ эмас. Кейин мураббийларимизнинг энг катта муаммоларидан бири бу  тил билмасликдир.
 
Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика