UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  0 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" — "Андижон" 0:1 (Матнли трансляция)  7 19:00ҚПЛ. Йўлдошев ва "Қайрат" "Женис" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:51Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  18 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  9 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  14 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  9 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  8 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  4 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12

ОКМКга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этган ҳамда гуруҳда Бензема билан тўқнашишини тўғри топган Рубен Санчес билан интервью Янгиликлар

ОКМКга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этган ҳамда гуруҳда Бензема билан тўқнашишини тўғри топган Рубен Санчес билан интервью

Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичида "Ал Араби" дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, жамоасини гуруҳ босқичига чиқишига ҳисса қўшган испаниялик ҳужумчи Рубен Санчес сайтимизга интервью берди.

- ОЧЛ саралаш босқичи доирасидаги "Ал Араби"га ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Маҳаллий мухлислар қўллаб-қувватлови остида кучли жамоага қарши ўйнадик. Шунга қарамай, ажойиб ўйин ўтказдик ва гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритдик. Ғалаба голимни оилам ва хотинимга бағишлайман.

- Гуруҳ босқичида қайси машҳур футболчи билан тўқнаш келишни истайсиз: Бензема ёки Неймар? (савол ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимидан аввал йўлланган, жавоб ҳам ушбу маросимдан олдин берилган — таҳририят)

- Бенземага қарши тўқнаш келишни истардим. Унинг ўйин услуби менга жуда ёқади. Ҳимоячиларнинг унга қаршилик кўрсатиши қийин бўлади.

- Келинг, болалик даврингизга қайтамиз. Футболга кириб келишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз...

- Оиламизда футболни яхши кўришарди. Футбол севимли машғулотимиз эди. Икки акам билан кун бўйи ҳовлида шуғулланардик, шунингдек, Play Station ўйнардик. Дам олиш кунлари отам ва бобом билан бошқа шаҳарга бориб, акаларимдан бирининг ўйинини томоша қилардим.

- Ўзбекистонга келишингиз қандай содир бўлган?

- Хабарингиз бор, бу ердаги фаолиятим "Сурхон"дан бошланган.  Ўша вақтларда термизликларни испаниялик мураббий бошқарарди, қолаверса, испан футболчилари ҳам жамоа сафида ҳаракат қиларди. Бу ердаги футбол даражаси юқори.

- Ўзбекистон ва Испания ўртасида қандай фарқ ва ўхшашликлар мавжуд?

- Асосан, ҳаёт тарзида фарқланади. Ўзбекистонда бутунлай бошқача маданият мавжуд, лекин мен оилам билан бу ерга мослашдим, шу сабаб, бу ерда бахтлимиз. Ўхшашликлар тўғрисида гапирадиган бўлсак, бу мамлакат одамлари ҳам доимо сизга ёрдам беришга тайёр.

- Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?

- Бўш вақтимда уйда дам оламан, спорт залига бораман, итимиз билан кўчада сайр қиламан, шунингдек, таом тайёрлашни яхши кўраман, рафиқам билан кечки овқатни бирга тановул қиламан... Хуллас, одатий ҳаёт кечираман.

- Адашмасам, сизнинг энг севимли футболчингиз Фернандо Морьентес экан...

- Фернандо Морьентес мен учун алоҳида аҳамиятга эга футболчи ҳисобланади. Биз бир шаҳарданмиз, мен унинг "Реал Мадрид"даги голларини кўриб улғайганман. Тўғри, унинг даражасига чиқа олмадим, лекин вояга етган шаҳрим миқёсида Испания Примьерасида дебют қилган иккинчи футболчи бўлишга муваффақ бўлганман.

Ошпазлик ва официантликдан футболгача. "Ал Араби"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган Боаке ҳақида 5 та қизиқарли факт

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика