Ошпазлик ва официантликдан футболгача. "Ал Араби"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган Боаке ҳақида 5 та қизиқарли факт
21 авг 2023 23:45
Янгиликлар
Ошпазлик ва официантликдан футболгача. "Ал Араби"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган Боаке ҳақида 5 та қизиқарли факт
ОЧЛ саралаш босқичи доирасида ОКМК — "Ал Араби" учрашувини дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган олмалиқликлар форварди Мартин Боаке ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашамиз.
— Форвард меҳмонхона менежирлари тайёрлайдиган мактабда таҳсил олган, ўқиш давомида ошпазлик ва официантлик курсларига борган.

— Мартин дастлаб ярим ҳимоячи позициясида тўп тепган, болаликдаги жамоаларидан бири ҳужумчисиз қолгач, у олдинги чизиққа ўтказилган ва икки ўйинда иккита гол урган. Шундан сўнг форвард позициясида ўйнай бошлаган.

— Боаке Ўзбекистон чемпионатида тўп тепаётган биринчи италиялик футболчи саналади.

— Ҳужумчи Ўзбекистон чемпионатидаги дастлабки голини "Қўқон-1912" дарвозасига урган бўлса, иккинчисида ўз дарвозасини нишонга олган.

— Боакенинг уч нафар севимли ўйинчиси бор: Балотелли, Лукаку ва Дрогба.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар