ОКМК футбол клуби шифокори нотаниш болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди
16 июл 2023 18:46
Янгиликлар
ОКМК футбол клуби шифокори нотаниш болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди
Сабаби, таътилда бўлган ОКМК футбол клуби шифокори Ислом Абаев 6-июл санасида ўз дўстлари билан Чирчиқ дарёси бўйида дам олаётган чоғида бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаганди. Бироқ 10 ёшли болакайнинг сувда чўкиш хавфи билан оқиб кетаётганлигини кўриб, ўз жонини хатарга қўйган ҳолда дарёга шўнғиди ва унинг ҳаётини сақлаб қолди.
Қутқарув натижасида Абаевнинг ўзи ҳам бироз шамоллаб қолди ва керакли муолажаларни олди. Шифокоримиз машғулотларга қайтгач, ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қўшоқович жамоа аъзоларига ҳаласкор қаҳрамонлиги ҳақида сўзлаб берди ҳамда Ислом ака аҳил жамоа томонидан муносиб равишда рағбатлантирилди.
Бу каби ҳаракат нафақат шифокорларга, балки барча инсонларга ҳос ҳислатдир ва ОКМК жамоаси бундай олийжаноб кишилар унинг сафида ҳам борлигидан фахрланади!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар