Ойбек Касимовни табриклаймиз, қутлаймиз!
26 авг 2014 16:27
Янгиликлар
Ойбек Касимовни табриклаймиз, қутлаймиз!
Кўпчликнинг яқин дўсти, укаси, акаси ва бизга ўхшаганларнинг "окаси" Ойбек Касимов бугун 34 ёшга тўлди.
Ёдингизда бўлса, бу кишини ўтган йил фотогалерея орқали табриклагандик. Бу йил нимадир оригинал нарса ўйлаб топиш учун кун бўйи бош қотирдим. Охири Ойбек Омиловичнинг энг яқин дўстларига мурожаат қилиб, уларнинг ҳар бирига қоғоз ушлатиб қўйдим. Менимча, қизиқ чиқди-а ))
Қуйида футболчиларимизнинг табрикларини илова қиламан.
Сервер Жепаров: - Дўстим, Ойбек! Мен сизни бугунги айёмингиз билан чин юракдан табриклайман! Биз каби футболчиларнинг муваффақиятида сизнинг ҳам ҳиссангиз катта, буни ҳеч ким инкор этмайди. Футболда эришган ютуқларингизга, келаётган Осиё ўйинлари ва Риода бўлиб ўтадиган Олимпиадада ҳам эришишингизга тилакдошман!
Санжар Турсунов: - Бугун ажойиб кун, боиси акамиз Ойбек Касимов 34 ёшга кирдилар. Бизга ҳам шу ёшларга кириб тўп тепиб юриш насиб этсин, табриклайман!
Алесандр Гейнрих: - Ойбекжон! Мен сизни от души табриклайман. Бу ҳақда телефонда айтган бўлсам ҳам, сайт орқали қолганларнинг ҳам табригини олмоқчиман. Футболни тугатиб олай бирга ишлаймиз ))
Мен ўзимни гапларимни мақоламда ёздим ))
Камолиддин Мурзоев: Бу акам ҳақида гапирмайман, чунки битта гап кам айтиб қўйишдан қўрқаман )) Шунинг учун қисқа қилиб, ТАБРИКЛАЙМАН!
Тимур Кападзе: - Ойбекни нафақат ўзимнинг номимдан, балки бутун фарғоналик футбол мухлислари ва Кападзелар оиласи номидан табриклайман. Доим оилангиз бахтига соғ ва омон бўлинг, жиччадан кейин учрашамиз ))
Ойбек Касимовни сайтимиз ўқувчилари ва журналистлари номидан табриклашни инсоний бурчим деб билдим. Ўзбек футболи ва спортининг тараққий этиш йўлида хизмат қилаётганингиз учун барча-барчанинг номидан Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва оилавий бахт тилаймиз. Доимо яқинларингиз бахтига соғ бўлинг!
Нодирхўжа Юлдашев

Фикрлар