UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  3 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  10 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  7 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  222 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0

ОФК: Қатар - Ўзбекистон учрашуви превьюси Янгиликлар

ОФК: Қатар - Ўзбекистон учрашуви превьюси

Бугун, 6 сентябрь куни Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги иккинчи тур ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу турда Қатар меҳмони бўлади.  Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти ушбу ўйин учун махсус превью тақдим этди.

Доҳа: ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичини Эрондан қабул қилиб олинган аламли мағлубият билан бошлаган Қатар, Сурияустидан кичик ҳисобда ғалабага эришган Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши иккинчи турда ўйин олиб боради.

— Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор, ЖЧ саралашининг учинчи босқичини ғалаба билан бошлади.
— Сурия билан ўйинни ўтказиб юборган Эгорь Кримец Ўзбекистон терма жамоасида Қатарга қарши учрашувда майдонга тушишга тайёр.
— Эронга қарши баҳсда жароҳат олган Педро Мигел ва Ҳасан Ал-Ҳайдоларнинг майдонга тушиши сўроқ остида.

— Даниэл Каррено Қатар жамоаси аъзоларини Эрон билан ўйинда қабул қилиб олинган 0-2 ҳисобидаги мағлубиятни унитишга чақирди.
— Самвел Бабаян жамоа аъзоларидан ҳарактер кўрсатишларини сўради.

Мураббийларнинг ўйиндан аввалги фикрлари

Ҳосе Даниэл Каррено, Қатар

“Озодий стадионида Эрон терма жамоасига мағлубиятга учрашимиз бизни босим остига солиб қўйди. Шунингдек, ўзбекистонликлар Сурия билан ўйинда кичик ҳисобда бўлса ҳам ғалабага эришгани бу босимни янада оширади. Бўлажакучрашувжудамуросасизўтишинитаҳминқилишқийинэмас. Аммо, футболчиларимиз уч очкога эришиш йўлида жон жаҳдлари билан ўйнашларига ишончим комил”.

“Эрон билан баҳсда дарвозабоннинг қўпол хатоларини ҳисобга олмаганда, футболчиларимиз қатъиятли ўйин кўрсатишди ва Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам шундай руҳда майдонга тушишади. Дастлабки сафар ўйинидаги мағлубиятни унутамиз ва навбатдаги ўйинга бутун эътиборимизни қаратамиз. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишдан бошқа иложимиз ҳам йўқ”.

Самвел Бабаян, Ўзбекистон

“Қатар билан баҳсда 3 очкони қўлга киритмоқчимиз ва агар футболчиларимиз борини бериб ўйин олиб боришса, бу ўйинда ғалаба қозона оламиз. Умид қиламизки, омад биз томонда бўлади ва Ўзбекистонга 3 очко билан қайтамиз”.

“Қатар устидан ғалаба қозониш осон бўлмайди, чунки улар Эронга қарши баҳсда жуда яхши таассурот қолдиришди. Биз кучли жамоага қарши майдонга тушамиз”.

Қатар ва Ўзбекистон ўртасида ўтказилган сўнгги 5 та ўйин:

07/10/14 Қатар 3 – 0 Ўзбекистон
18/06/13 Ўзбекистон 5 – 1 Қатар
16/10/12 Қатар 0 – 1 Ўзбекистон
08/01/11 Қатар 0 – 2 Ўзбекистон
28/03/09 Ўзбекистон 4 – 0 Қатар

Жамоаларнинг сўнгги 5 та расмий ўйинлари.

Қатар: М - Ғ - Ғ - Ғ - М
29/05/16 Албаниа 3-1 Қатар
08/08/16 Қатар 2-1 Ироқ
18/08/16 Иордания 2 - 3 Қатар
25/08/16 Қатар 3 – 0 Таиланд
01/09/16 Эрон 2 -0 Қатар

Ўзбекистон: Ғ – М – Ғ – Ғ – Ғ

29/03/16 Ўзбекистон 1 – 0 Баҳрайн.
07/06/16 Канада 2 – 1 Ўзбекистон
24/07/16 Ўзбекистон 2 – 1 Ироқ
24/08/16 Ўзбекистон 1 – 0 Буркина Фасо
01/09/16 Ўзбекистон 1 – 0 Сурия

ЖЧ-2018 3-босқич. 1-тур.

Эрон 2 – 0 Қатар.“Озодий” стадиони. 78,000 мухлис.
Теҳрон шаҳридаги “Озодий” стадионида, Шри-Ланкалик рефери, Дилан Перера томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эронлик Ризо Ғучанажжот 90(+4) ва Алиризо Жаҳонбахш 90(+11) томонидан урилган кетма-кетлиги Қатарни сафардан қуруқ қўл билан Доҳага қайтишига сабаб бўлганди.

Ўзбекистон 1 – 0 Сурия. “Бунёдкор” стадиони. 35,000 мухлис.
Сурияга қарши кечган ўйинда, жамоанинг фахрий аъзосига айланиб бораётган Александр Гейнрих асосий вазифани бажарди. Иккинчи бўлим аввалида, Қатар Юлдузлар Лигасининг“Ал-Жаиш” клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовнинг ўрнига майдонга тушган ҳужумчиорадан ҳеч қанча ўтмай Суррия дарвозасини ишғол қилди. Якунда бу гол ягоналигича қолди ва Александр Гейнрих ўйин қаҳрамонига айланди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика