ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди
15 янв 2024 00:06
Янгиликлар
ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди
Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.
"Осиё футбол конфедерацияси Сурияга қарши кечаги ўйинда Осиё Кубогига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган реклама компанияси акс этган либосларда трибуналарда ўтирган терма жамоа мухлислари сабаб Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди. Аслида ҳайратланарли жойи йўқ. Ўзбекистонда доим ўзганинг интеллектуал ҳуқуқига эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлишади.
Бепарволик ва осон пул топиш хоҳиши ЎФАнинг жаримага тортилишига олиб келиши мумкин", — деб ёзади мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар