UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  34 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  26 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

ЎФФ ва ПФЛнинг эътиборсизлиги Янгиликлар

ЎФФ ва ПФЛнинг эътиборсизлиги

Мен ҳали умрим бино бўлиб бундай лоқайд ва беэътибор ташкилотни кўрмаганман.
Сайтимиз ўқувчилари жуда яхши билишади, автофалокат туфайли ногирон бўлиб қолган Камолиддин Кенжаевга ёрдам бериш мақсадида икки марта хайрия тадбири ташкил этилди. Биринчиси 22 ноябрь куни Қаршида ўтказилган бўлса, иккинчиси кеча Тошкентда бўлиб ўтди.

Қаршидаги тадбирда сайтимизнинг фаол вакили Зиёдулла Сафаров, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти, Рўзиқул Бердиев бошчилигида мураббийлар штаби, клуб матбуот котиби Азиз Нурий катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳам қараб турмади.

Кеча Тошкентда ўтказилган тадбирга эса Камолиддин Кенжаевнинг ўзи оила аъзолари билан узоқ Яккабоғдан етиб келди. “Насаф”дан ҳам вакиллар келишди. Хайрия акциясига ташриф буюрган терма жамоамиз мураббийлари-ю, футболчиларга ҳам катта раҳмат. Шунингдек, узоқ-яқиндан ўз вақтида Камолиддин билан бирга ўйнаган футболчилар ҳам келишди. “Ёшлик” спорт мажмуасига ташриф буюрган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Лекин шахсан мени лол қолдирган ва бирмунча хафа бўлишимга сабаб бўлган ҳолат мана шу тадбирга ЎФФ ва ПФЛнинг умуман эътибор бермагани бўлди. Қаршидаги тадбир-ку майли, асосан “Насаф” зиммасида бўлди, лекин Тошкентдаги тадбир нима бўлади, қандай ўтиши билан ўзбек футболини бошқарадиган ва назорат қиладиган ташкилотнинг заррача иши бўлмади. Ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун биргина сайт раҳбари Нодирхўжа Юлдашевнинг елиб-югургани қолди, холос.

Биз ЎФФ ва ПФЛ ҳам хайрияда иштирок этиши керак эди деб айта олмаймиз. Чунки бу иш савоб учун қилинди ва унда бировни мажбурлаш керак эмас. Биз шунчаки қанийди бош ташкилотдан ҳам кимдир келса-ю, биздан бирор ёрдам керакми деган маънода қилаётган ишларимиз билан қизиқса деган хаёлда эдик. Лекин ЎФФ фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалоловни инобатга олмаганда ЎФФдан ҳам, ПФЛдан ҳам кечаги тадбирга ҳеч ким келмади.

Бу ҳақда Нодирга айтганимда, “Кубок финалидан кейинги тақдирлаш қандай ўтганини кўрдингиз-у, улардан яна нима кутиш мумкин?” каби жавобни олдим. Ҳа, тўғри, улардан бошқа ниманиям кутиш мумкин? Қизиқ, битта сайт хайрия акцияси ўтказаман деб бутун ўзбек футболи жамоатчилигини ўзига қаратиш пайида бўлса-ю, футболнинг бош ташкилоти “Ўзи нима қиляпсизлар? Биздан қандайдир ёрдам керакми?” деб икки оғиз қизиқмасдан, лоқайд ва беэътибор қолаверса! Шахсан бу менга жуда қаттиқ таъсир қилди.

Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика