UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  2 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  4 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  1 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  3 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  6 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  9 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  12 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2

ЎФА мутасаддилари Германия футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди Янгиликлар

ЎФА мутасаддилари Германия футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди

Теглар :  ГерманияЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Европанинг футболи ривожланган мамлакатлар футбол федерациялари билан яқин алоқалар ўрнатиб, ўзбек футболи ривожи йўлида уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келишмоқда.

Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Санъат Шарипов ва ЎФАнинг Европадаги вакили Дилшод Рўзметов Германия футбол федерациясида бўлиб, немис футболи мутасаддилари билан учрашув ўтказишди. Жумладан, Германия футбол федерацияси Халқаро алоқалар  ва стратегик лойиҳалар бўйича мутахассис Патрик Мотгомери учрашув давомида Германия футболи босиб ўтган ривожланиш йўли ҳақида гапириб берди. Шунингдек, немис футбол академияларида йўлга қўйилган иш фаолияти, ёш футболчиларни тарбиялаш, болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш бўйича Германияда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди. 

Учрашув давомида немис футбол мутахассисларини юртимизга олиб келиш, улар иштирокида болалар ва ўсмирлар футбол академияларида турли семинар ва ўқув курслари ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, "Бавария", "Айнтрахт" клублари академиялари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва бу ҳамкорлик доирасида юртимиздаги болалар футболи бўйича мураббийларни малака ошириш учун Германияга юбориш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўзаро ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш бўйича ҳам муҳокама ўтказилди. Шу йилнинг май ойида Берлиннинг U-18 жамоаси мамлакатимизга ташриф буюради ҳамда Ўзбекистонда бу жамоа билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиладиган бўлди.

Учрашув якунида Германия футбол федерацияси вакилларига ЎФА номидан эсдалик совғалари топширилди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика