UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  22 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  62

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари билан учрашди Янгиликлар

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари билан учрашди

Январь ойида Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Аввал хабар берганимиздек, эртадан олимпиячиларимиз мусобақага тайёргарлик доирасидаги сўнгги йиғинга киришади.

Йиғин олдидан эса Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Олимпия терма жамоамиз мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида терма жамоа олдига қўйилган вазифалар, олдиндаги якуний ўқув-машғулот йиғини, Осиё чемпионатига олиб борилган тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди. МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Любинко Друлович бошчилигидаги мураббийлар штаби билан дўстона мулоқот қилиб, терма жамоадаги ички муҳит, футболчиларнинг жисмоний ҳамда руҳий тайёргарлиги билан қизиқишди. Терма жамоа аъзоларига зарур барча шарт-шароит яратиб берилиши, уларнинг бор диққат-эътиборлари фақат ва фақат олдиндаги масъулиятли мусобақага қаратилиши лозим экани таъкидланди.

Ўз навбатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби бундай қўллаб-қувватлашдан мамнун эканликларини билдириб, терма жамоанинг барча аъзолари Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бораётгани ва зиммаларидаги улкан масъулиятни ҳис этиб туришганини, насиб этса қитъа биринчилигида бор маҳорат ишга солинишини таъкидлашди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика