Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
3 июл 2025, 11:16
"Боруссия" ярим ҳимоячиси Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинда қатнашмайди.

Кичик Беллингем "Монтеррей"га қарши Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашуви 28-дақиқасида сариқ карточка олди. Энди у огоҳлантиришлари кўпайиб кетгани боис акаси Жуд Беллингем тўп тепадиган "Реал"га қарши ўйнамайди.

"Боруссия Д" бош мураббийи Нико Ковач ака-ука яна майдонда учрашишларига умид билдирди.

"У ҳали ёш. Унинг акаси ҳам ёш, шунинг учун улар бир-бирлари билан учрашишларига ишонаман, балки кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида, кейин эса келажакда. Келажак уларники", – деди Ковач.

"Боруссия Д" – "Реал" учрашуви 5 июль куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com