UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  247 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9

Одилбек Абдумажидов: "Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман" Янгиликлар

Одилбек Абдумажидов: "Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман"

Кеча Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тожикистон U-23 билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Мазкур учрашувда термамизнинг қўли баланд келди. Ўйин ниҳоясига етгач, "Ордабаси"да муваффақиятли тўп тепаётган ҳимоячи Одилбек Абдумажидов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақидаги таассуротларим аъло даражада. Олдин ҳам Тожикистонга қарши ўйнаганмиз, яхши шаклланган жамоа. Осиё Кубоги олдидан охирги ўртоқлик учрашувимизни ўтказдик. 

Жамоамиз футболчилари энди йиғилишди. Ушбу ўйин бир-биримизни яхши тушуниб олишимиз учун ташкил қилинганди. Мақсадимиз жиддий, Аллоҳ насиб қилса, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Оёғингиз лат егандай туюлди, жароҳат олмадингизми?

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Оёғимни озроқ шикастлаб олдим, холос. 

- "Ордабаси"даги фаолиятингиз жуда яхши кечяпти. Бошқа жамоалардан қизиқиш бўлмадими?

- Аллоҳга беҳисоб шукр, "Ордабаси"даги фолиятим яхши кечмоқда. У ерда ижара асосида ўйнаяпман. Ҳали "Металлург" билан яна 2 йиллик шартномам бор. Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман. Бунга астойдил ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси Осиё Кубогидаги иштирокини 1 июнь куни Туркманистонга қарши учрашув билан бошлайди. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва у 20:30 да бошланиши режалаштирилган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика