UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  3 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  82 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  62 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  51 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  8

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-23 Тожикистон U-23 ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-23 Тожикистон U-23 ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Бекободдаги "Марказий" стадионида тожикистонлик тенгқурларига қарши тўп тепишди.

Жараённи онлайн тарзда ушбу саҳифада кузатиб боринг.

Ўзбекистон – Тожикистон 2:0 

Гол: Отабек Жўрақўзиев (Диёр Холматов) 16', Улуғбек Ҳошимов 73'

Ўзбекистон (1-тайм): 21.Абдувоҳид Неъматов, 3.Достонбек Турсунов, 13.Элдорбек Бегимов, 2.Алибек Давронов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 4.Абубакр Ризо Турдалиев, 17.Диёр Холматов, 10.Жасур Жалолиддинов (с), 11.Отабек Жўрақўзиев, 7.Ҳожимат Эркинов, 22.Русланбек Жиянов

Ўзбекистон (2-тайм): 12.Владимир Назаров, 23.Абдурауф Бўриев, 14.Аббос Файзуллаев, 30.Абубакир Ашуров, 8.Иброҳим Ибрагимов, 20.Алишер Одилов, 18.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 19.Темур Мамасидиқов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 15.Одилбек Абдумажидов 

Захира: 1.Ҳамидулло Абдунабиев, 25.Жалолиддин Содиқов, 26.Шаҳзод Тоиров, 16.Даврон Анваров 

Тожикистон: 16.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 7.Муҳаммаджон Насков, 8.Ҳусейн Нурматов, 9. Наимжон Иброҳимзода, 10.Алишер Баратов, 13.Ислом Зоиров, 16. Умаржон Шарипов, 17.Аҳмадони Камолов, 19.Сорбон Авғонов, 20.Рустам Соиров, 23. Караматулло Саидов (с) 

Захира: 1.Далер Азизов, 3.Аҳлиддин Ҳабибуллоев, 4.Жонибев Шарипов, 5.Фирдавс Алиназаров, 6.Шоҳруҳ Санго, 11.Эмомали Аҳмадхон, 12.Далер Ёдгоров, 14.Абдулмўмин Забиров, 15.Шарифбек Раҳматов, 18.Шарафжон Солеҳов, 21.Муҳаммадали Азизбоев, 22.Суннатулло Исмоилов

Огоҳлантириш: Муҳаммадқодир Ҳамралиев (41)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ



Ўйин 2:0 ҳисобида ниҳоясига етди. 

Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Наимжон Иброҳимзоданинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

86. Даврон Анваров ҳимоячиларни алдаб, дарвозани нишонга олди, сал ноаниқ. 

83. Ўзбекистон тўп назоратини қўлга олган ҳолда ўйиндаги ҳисобни сақлаб турибди.

79. Тожикистонликлар бир нечта ўзгаришларга қўл уришди. Абдулмўмин Забиров, Фирдавс Алиназаров, Аҳлиддин Ҳабибуллоев ва Караматулло Саидов майдонга туширилди. 

76. Жамоамиз сафида Даврон Анваров ва Шаҳзод Тоиров ўйинга қўшилди. 

73. ГООООООООООООООООЛ! Темур Мамасидиқов деярли бирга-бир ҳолатда ўткир бурчакдан зарба йўллади, дарвозабондан қайтган тўпни Улуғбек Ҳошимов дарвоза тўрига жойлаб, термамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди – 2:0!

71. Темур Мамасидиқов ҳужум чоғида ҳаводаги тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам буни пайқаб қолди. 

68. Уууух!  Улуғбек Ҳошимов бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда рақиб дарвозабони тўпни бош билан майдон ташқаричига чиқариь юборишга улгурди ва хавфни бартараф қилди.

63. Алишер Одиловнинг қулай узатмасидан сўнг Темур Мамасидиқов тўпни қабул қилиб олди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан. 

61. Тожикистонда 2 та ўзгариш: Рустам Соиров ўрнига Жонибев Шарипов, Аҳмадони Камолов ўрнига Аҳмадони Камолов тушди.

59. Темур Мамасидиқов бурчак зарбаси орқали тўпни ичкарига оширгач, Абдумажидов бош билан ноаниқ зарба берди.

56. Аббос Файзуллаев ҳаволатиб узатган тўпини тожикистонлик футболчилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

54. Бекободлик мухлислар "Ўзбекистон!" дея ҳайқириб, термамизни олдинга бошламоқда.  

52. Шарафжон Солеҳов қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо у офсайдда қолиб кетгани аниқ бўлди. 

Одил Аҳмедов учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бормоқда 

50. Одилбек Абдумажидов ҳаводан келган тўпни боши орқали ишонч билан қайтариб юборди, "аут".

47. Учрашувда чексиз ўзгаришлар қилиш келишиб олинган. Шунга биноан Ўзбекистон 2-таймни буткул бошқа таркибда бошлади. Тожикистон ҳам шу ишга қўл урди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча 1:0 ҳисобида олдиндамиз.

41. Муҳаммадқодир Ҳамралиев рақибга нисбатан қоида бузди ва огоҳлантирилди. 

40. Диёр Холматов ва Ҳожимат Эркиновнинг ўзаро комбинацияси рақиб ҳимоясини "парчалаб юборди". Якунда Ҳожиматга нисбатан қоида бузилди, аммо ҳакам бундай деб ҳисобламади. 

38. Ҳожимат Эркинов дарвозабон билан деярли бирга-бир ҳолатда қолиб, зарба берди, аммо рақиб посбони жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. 

36. Диёр Холматов ўз паси орқали Русланбек Жияновни қулай позицияга олиб чиқишга уринди, аммо Умаржон Шарипов Жияновни йиқитишгу улгурди. 

32. Олимпия терма жамоамиз тўп назоратини ўз қўлига олган. Ҳимоядан туриб ҳужумга ўтишга уринишмоқда.

27. Рустам Соиров Достонбек Турсуновга нисбатан қўпол ўйин кўрсатди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

23. Уууух!  Абдувоҳид Неъматов рақиб ҳужумчиларини алдашга киришиб кетди, яхшиямки ҳаммаси биз учун ижобий якун топди.

22. Тўп бизникилар томонидан бурчак тўпидан ўйинга киритилиди, бироқ дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

21. Жасур Жалолиддиновдан навбатдаги зарбаааа! Хавфли, аммо сал ноаниқ.

20. Жасур Жалолиддинов олис масофадан белгиланган жарима зарбаси орқали рақиб посбонининг қанчалик ҳушёрлигини синаб кўрди.

19. Ҳамюртларимиз тўлиқ устунликни ўз қўлларига олишди. 

16. ГООООООООООООООЛ!  Диёр Холматовнинг ҳаволатиб узатган тўпидан сўнг Отабек Жўрақўзиев бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:0! 

14. Достонбек Турсунов майдон марказига яқин ҳудудда рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди.

12. Диёр Холматовнинг жаримадан узатган тўпини Алибеа Давронов бош билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида. 

11. Зарбааа! Достонбек Турсуновнинг олисдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

10. Вакилларимизга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

7. Ташаббус секин-аста бизникилар томонга ўтмоқда.

4. Ҳозирча меҳмонлар тўпга эгалик қилишмоқда. 

1. Ўйин 19:10 да бошланди! 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика