

Ўзига хос бу тарихий мағлубиятни “Бунёдкор” жамоаси қайд этди. Алишер Никимбаевнинг хабар беришича, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ОЧЛда бир хил 32 бор мағлубият аламини тотиб кўришган.
Бу Осиё клублари орасида антирекорд ҳисобланади. “Бунёдкор” ОЧЛда 81, “Пахтакор” эса 87та ўйин ўтказган.




