UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

ОЧЛ. Биринчи тур таассуротлари Янгиликлар

ОЧЛ. Биринчи тур таассуротлари

Навбатдаги Осиё чемпионлар лигасини тўртта жамоамиздан учтаси дуранг, яна бири мағлубият билан бошлади.

"Локомотив" ва "Пахтакор" ўз майдонида, "Бунёдкор" сафарда дуранг қайд этган бўлса, "Насаф" эса 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Албатта, дастлабки турда биздан ҳеч бир клубнинг ғалаба қозонмагани кишини бироз ранжитиши турган гап, бироқ ўйинлар савиясидан келиб чиқиб айтганда дуранг ҳам ёмон эмас. Масалан, "Локомотив" 23 февраль куни ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди, ҳартугул охирги дақиқаларда Сардор Мирзаев томонидан киритилган гол "темирйўлчилар"ни мағлубиятдан сақлаб қолди. 



Мана шу ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, "Ал Иттиҳод" кўп ҳам кучли кўринмади. Эҳтимол, мавсумнинг биринчи расмий учрашуви бўлгани учунми, "Локомотив" ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Дарвоза томон зарбалар кам берилди. Ҳужумчилар "портлаши" керак бўлган вазиятларда гўёки бемалол юришди. Қолаверса, бошқа футболчиларда ҳам бир-бирини тушуниб ҳаракат қилиш кўзга ташланмади.

Эртаси куни ўз майдонида "Пахтакор" "Ал Ҳилол"га қарши тўп сурди ва бунда ҳам дуранг қайд этилди. Ўйинда тўртта гол киритилгани билан учрашув жуда қизиқ кечди деб бўлмайди. Иккала томон ҳам ўйинни паст савияда ўтказди. "Пахтакор"ни тушунса бўлади, жамоани бир нечта етакчилар тарк этди, қолаверса энди мавсум боши бўлгани учун ўйин сифати юқори эмас. 



Сафарда тўп тепган "Бунёдкор" ўзининг мазмунли ўйини билан ёдда қолди. Ёшлар тезда жамоага киришиб кетишибди. Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси Достон Ҳамдамовнинг ҳаракатлари ва иккита голи таҳсинга лойиқ. Аммо "Бунёдкор"нинг бутун ўйин давомида кучни тенг тақсимлай олмагани панд берди. Жамоа баъзи вазиятларда ўйин суръатини тушириб, тўпни ўзида сақлаб туриши лозим эди. Лекин "Бунёдкор" биз ҳам сизлардан кам эмасмиз дегандек рақибнинг ҳужумига ҳужум билан жавоб беришда давом этаверди. Бу эса якунда панд берди, чунки жамоа тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.

"Насаф" ҳам ҳеч бўлмаганда дурангга лойиқ эди, лекин япониялик ҳакамнинг антиқа қарорлари деб қаршиликлар мағлуб бўлишди. Дилшод Раҳматуллаевнинг бошига атайлаб тепган футболчига қарши ҳеч нарса қила олмаган ҳакам бошқа бир вазиятда йўқ жойдан Эркин Бойдуллаевни четлатди. Гарчи "Насаф" шу куни мағлубиятга учраган бўлса-да, жамоанинг ёш ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси ўзининг ОЧЛдаги илк ўйинида гол уришга муваффақ бўлди. 



Маълумки, ҳозир Саудия Арабиситони чемпионатида мавсум қизигандан қизимоқда, бизда эса мана энди-энди бошланяпти. Мана шу ҳолатдан келиб чиқиб айтганда клубларимизнинг биринчи турдаги иштирокини салбий баҳолай олмаймиз. Агар жамоаларимиз кейинги турларда ўйиндан ўйинга кучайиб боришни эплай олишса, гуруҳдан ҳеч бўлмаганда иккита жамоанинг чиқишига умид қилса бўлади.

Жасур Асланов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика