UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  0 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  1 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  6 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  5 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  21 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  6 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   17 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  13 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  19 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  56 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  7 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0

ОЧЛ-2015. "Гуанчжоу Эвергранд" - чемпион! Янгиликлар

ОЧЛ-2015. "Гуанчжоу Эвергранд" - чемпион!

Бугун Осиё чемпионлар лигаси иккинчи финал учрашуви бўлиб ўтди.
Дастлабки ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Хитойда ўтган иккинчи финалда эса Луиз Фелипе Сколари бошчилигидаги "Гуанчжоу" бразилиялик Элкесон томонидан урилган гол эвазига ғолиб бўлди.

Шундай қилиб, "Гуанчжоу Эвергранд" ўз тарихида иккинчи бор Осиё чемпионлар лигаси ғолибига айланди. 2013 йилда ҳам шу клуб қитъада тенгсиз бўлганди.

Финал учрашувини ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди. Эрматов иккинчи бўлимда "Ал Аҳли" вакили Салмин Ҳамисга қизил карточка кўрсатди.


"Гуанчжоу Эвергранд" - "Ал Аҳли" 1:0
21 ноябрь 2015. Гуанчжоу. "Тианхе" стадиони
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Валентин Коваленко (барчаси Ўзбекистон)
"Гуанжоу Эвергранд" - Зенг Ченг (Ли Шуаи, 39), Фенг Ксиаотинг, Ёнг Гвон Ким, Занг Линпенг, Зенг Зи, Хуанг Бовен, Зенг Лонг (Лиу Жиан, 87), Зоу Зенг, Паулиньо, Элкесон, Рикардо Гоуларт (Гао Лин, 90+1).
"Ал Аҳли" - Аҳмад Маҳмуд, Волид Аббос, Салмин Ҳамис, Абдулазиз Санқур, Эвертон Рибейро, Исмоил Ал Ҳаммади, Ҳабиб Фардан (Ҳумаид Абдулла Аббос, 65), Мажид Ҳассан, Кюнг Вон Квон, Лима, Аҳмад Ҳалил (Осама Ассаиди, 63)
Огоҳлантиришлар: Мажид Ҳассан 11, Зоунг Зенг 72, Хуанг Бовен 76,
Четлатиш: Салмин Ҳамис 66
Дастлабки ўйин: 0:0


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика