"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи
26 окт 13:40
Янгиликлар
"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи
"Ньюкасл Юнайтед" 28 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи Рубен Невеш билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.
2023 йилда "қарғалар" футболчига қизиқиш билдирганди, аммо ўшанда португалиялик "Вулверхэмптон"дан "Ал Ҳилол"га ўтишга қарор қилганди.
Футболчининг Саудия клуби билан шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига этади. Инсайдерларнинг ёзишича, Невеш уни узайтиришни режалаштирмаяпти ва АПЛга қайтиш ниятида.
Рубен Невеш "Вулверхэмптон" сафида АПЛ ва Чемпионшипда 219 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урган. Португалия терма жамоаси билан икки марта УЕФА Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар