UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Карикатура: Ибрагимович шу ёшида ҳам "Милан" етакчиси  0 18:23"Атлетико"нинг яна бир футболчиси коронавирусга чалинди  0 18:00Азмун Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этади  2 18:00Coca Cola Суперлига. “Бунёдкор” – АГМК 1:1 (Матнли трансляция)  15 17:53Coca Cola Суперлига. “Қизилқум” – "Машъал". Асосий таркиблар маълум  2 17:39Бартомеу яна саҳнада! У Суаресни "Атлетико"га ўтишини тўхтатиб қўйди. Уругвайлик ғазабда  14 17:14Вейналдум яна "Ливерпуль" билан шартномани узайтиришдан бош тортди  1 16:51Хитой Суперлигаси. Аҳмедов ҳаракат қилаётган "Тяньцзинь Тэда" 90+1 дақиқада гол ўтказиб, мағлубиятга учради  3 16:23Карикатура: Кепа "Челси"да қоладими?  4 16:00Olamsport: Собиқ UFC чемпионининг Дэна Уайтга жавоби, Порье шу йил Фергюсонга қарши жанг қилмоқчи  0 15:59Шота Арвеладзе: "Рақиб учун ғурур, биз учун эса финал ўйини бўлади"  46 15:51Йович "Айнтрахт"га қайтмоқчи. Унга Зидан билан муносабатлар ёқмаяпти  3 15:23Альваро Мората тиббий кўрикдан ўтди  8 14:34"Шаҳр Ходро" бош мураббийи: "Пахтакор"ни ҳурмат қиламан"  30 14:27"Интер" Видалнинг трансферини эълон қилди  4

Нурилло Тўхтасинов: “Жанубий Корея билан Осиё чемпионатида қандай ўйнаймиз? Ҳамма нарса бўлиши мумкин” Янгиликлар

Нурилло Тўхтасинов: “Жанубий Корея билан Осиё чемпионатида қандай ўйнаймиз? Ҳамма нарса бўлиши мумкин”

ФИФА кунлари муносабати билан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда мазкур юрт ОТЖ билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Дастлабки баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, иккинчи учрашувда ҳамюртларимиз Кореялик тенгқурларидан устун келди. Ортда қолган навбатдаги йиғин ҳусусида “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Нурилло Тўхтасинов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жанубий Кореяга қарши кечган ўйинлар ҳақида фикр ва мулоҳазаларингиз...Сизнингча икки жамоа тўлиқ куч билан ҳаракатландими?

- Асосий мақсадимиз ўйинимизни тўғри йўлга қўйиб, уни янада шакллантириш эди. Шунинг учун иложи борича мураббийимизнинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қилдик.

- Биринчи учрашувдан сўнг Любинко Друлович қўшимча равишда яна қандай кўрсатмалар берди?

- Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш кераклигини тушунтирди.

- Биласиз, кореяликлар билан осиё чемпионатида бир гуруҳдан ўрин олганмиз. Бу икки ўйиннга қарайдиган бўлсак, қитъа мусобақасида уларга қарши қандай ўйин кўрсатшимиз мумкин?

- Ҳамма нарса рўй бериши ҳеч гап эмас. Вазиятдан келиб чиқиб иш тутамиз.

- Аввалги турнирда уларни ярим финалда йирик, 4:1 ҳисобда мағлуб этганмиз. Ушбу сценарийни яна такрорлай оламизми?

- Бу сафар ўртага Олимпиада йўлланмаси қўйилган. Демак, масъулияти катта бўлган мусобақада икки терма жамоа ҳам борини бериб тўп тепади.

- Кореяликлар марказда тўпни эгаллаб тезкор ҳужумларни уюштирди, аксарият ҳолларда улар яккакурашларда ҳам устун келди. Балки йиғинга қўшилмаган Остон Ўрунов, Хожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниевни ўрни билингандир?

- Жамоамиз аҳил ва иноқ. Агарда улар ҳам қўшилса, биз янада кучаямиз.


Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика