UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистон U-23 ҳамда ёшлар терма жамоасининг Хитой ва Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган таркиби маълум  8 15:20Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади  0 15:00Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"  9 14:36Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди  2 14:02Трент ПСЖга қарши ўйиндаги жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Лига кубоги финалида ўйнай олмаслиги мумкин  1 13:52"Бунёдкор" фан-клуби, матбуот хизмати ва легионерлар ҳақида — Мурод Алиев билан интервью  4 13:31Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда  2 13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  12 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  2 12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  17 12:01Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади  4 11:33Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?  19 11:17"Астон Вилла" Асенсиони ПСЖдан сотиб олишга қарор қилди  6 10:40Файзуллаев: «Ҳамма сингари шок ҳолатга тушиб қолдим»  2 10:03Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди  46

Нукусда “Футболимиз келажаги”нинг ғолиблари аниқланди Янгиликлар

Нукусда “Футболимиз келажаги”нинг ғолиблари аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг 9-10, 11-12 ва 13-14 ёшли футболчилардан иборат бўлган маҳаллаларнинг болалар жамоалари ўртасидаги гуруҳ баҳслари Қанликўл, Чимбой, Ҳўжайли ва Элликқалъа туманларида ташкил этилди.
Ўз навбатида гуруҳларда ғолиб чиққан жамоалар Нукус шаҳридаги “Турон” ўйингоҳида “Футболимиз келажаги” республика турнирининг Хоразм воҳасида уюштириладиган ҳудудий босқич йўлланмаси учун ўзаро баҳс юритишди.

- Учрашувларимиз жуда қизиқарли ўтди, -дейди мусобақа бош ҳаками, қорақалпоғистоннинг таниқли собиқ футболчиларидан бири Ислом Абдуллаев. – Ўйинларни Қорақалпоғистон футбол федерацияси томонидан тайинланган Қаллибек Собиров, Шарёр Жумабеков сингари иқтидорли ҳакамларимиз бошқариб боришди. Бу ўйинларни холисона ўтишини таъминлади. Ишончим комилки, жамоаларимиз Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳудудий босқичда муносиб иштирок этишади ва финал йўлланмаларини қўлга киритишади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
   
Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари:
    9-10 ёшлилар гуруҳи. Нукус туманидаги Саманбай овул фуқоралар йиғини.
   11-12 ёшлилар гуруҳи. Тўрткўл туманининг Марказобод маҳалласи.
13-14 ёшлилар гуруҳи. Нукус туманидаги Саманбай овул фуқоралар йиғини.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика