Нўъмон Ҳасанов: "Шўртан"ни жуда ҳурмат қиламан"

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2016, 18:09
"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Шўртан" жамоасини ҳурмат қиламан, сабаби бу ерда ўйнаганман. Бу ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Худога шукур, йигитларимиз мухлисларимизни хурсан қилишди.

Терма жамоалар ўйинлари туфайли 10 кунлик танаффус юзага келганди. Мана шу вақт оралиғида барча йигитлар билан астойидил ишладик. Бугун ғалабадан хурсандмиз. "Шўртан"га омад тилайман, шунчаки бугун бизнинг кунимиз эди", - дейди Нўъмон Ҳасанов.  


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia